- 2018-11-21
Яна Кобанида бомбалар портлаяпти, ўлимлар, ғамга ботган, кўзи ёшга тўлган одамлар ва билиб-билмай гапираётган сиёсатчилар... Ҳақиқатан “Америка Сурия шимолида бир КУРД КОРИДОРИ очиб, Ироқ нефтини Оқденгизга етказмоқчими?”, “Курдлар доимий армия қуриш ниятидами?”, “Уларга нима ваъда қилинди?” каби ўнлаб саволлар туғилмоқда. Ҳамма ўз дарчасидан бир нарсаларни айтмоқда, ёзмоқда... Қани бир таҳлил қилайлик-чи.
Инглизлар ПУЛ ТИЗИМИНИНГ қалъаси ва ҳимоячисидир. Лондон бунинг маркази. Айниқса Усмоний давлатининг сўнгги даврларида инглиз ақли ИСЛОМИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ сездирмай ичига кириб, бошқарувни моҳирона амалга оширди. Саудия Арабистонни ўз қўллари билан қурганлари камдек минтақани ЧИЗҒИЧ билан "давлатлар"га бўлиб чиқишди. Шунча оламшумул ишни деярли қуролдан фойдаланмай битиришди! Хўш бунга қандай муваффақ бўлди дейсизми? АҚЛ БИЛАН! Пулни бошқаришни уддалаган инглиз ақли мусулмон дунёсини бу тизимнинг ичига тортгиси келди. Тинмай ПУЛ санайдиган ва ўйнадиган СОРОС, РОКФЕЛЛЕР ва РОТШИЛЬД каби исмлар КАПИТАЛИЗМНИНГ БАРОНЛАРИ ЭДИ. Ва бу одамлар ИСЛОМ ДУНЁСИНИ системанинг ичига олмоқчи бўлишди.
Чунки уларга ҚИРОЛИЧА тарафидан 200 йиллик ҳийла-найранг тажрибаси тақдим қилинганди. Агар Ислом дунёси бу бозорга кирса, муаммолар ҳал бўларди. Бу режа умуман олганда муваффақиятли кечаётганди.
Лекин Американинг бунга эътирози бор эди. Россиянинг ҳам... Ва бу эътироз ҳозирда ИШИД террорчилари сифатида кўриниш топди. БАРОНЛАР “мулойим ислом билан” мусулмон дунёсини чангалларига киритишганди.
Америка эса Ал-Қоиданинг орқасидан дарров ИШИДни CIAнинг собиқ директорига қурдириб, СИЁСИЙ ИСЛОМни тугатиш учун ишга киришди. Америка ва Россия Исломнинг на мулойимини, на қаттиққўлини хоҳламасди. Улар жаҳондаги тизимнинг дунёвий (секуляр) кўзқараш билан давом этишини исташарди. СЕКУЛЯРИЗМ, яъни қисқача ДУНЁВИЙЛИК... Ёки давлатнинг ДИНИЙ муассасалардан бутунлай алоҳида бўлиши, турли дин ва ақида соҳибларининг қонун олида тенг кўрилишидир.
Америка шуни талаб қиларди. Лекин АҚШ ўзи қурган ИШИД дек ИСЛОМИЙ ТЕРРОР (!) ташкилотлари орқали мусулмонларни оламга террорист қилиб кўрсатишда давом этарди. Улар биз - мусулмонларни икки йўлдан бирини танлашга мажбурлашяпти. Чунки ИНГЛИЗ МОДЕЛИ исломнинг ичига ниқобланиб кириб олиб, уни бошқаришни яхши биларди. АҚШ бунинг олдини олиш учун, исломий оқимларни тугатмоқчи эди. Ф. Гуленнинг нурчилар гуруҳи ҳам шунга хизмат қилиш учун қурилган... Лекин ўзлари билмайди...
ИШИДни биз нимаси билан танидик? Зарғалдоқ рангли кийимлар кийдирилган маъсум инсонларнинг бошини танасидан жудо қилаётган қора кийимли каллакесарлар қиёфасида, шундайми?... Бу аслида жаҳон халқларида Ислом душманлиги ва нафратини авжига чиқаришни кўзлаган бир операция эди.... Америка мулойим ёки радикал деб ажратиб ўтирмасдан барча мусулмон ҳаракатларни "қириб" кетмоқда. Ҳаётда қолиши учун шундай қилиши керак.. Аслида шунча операциялар орқали Исломни қилич билан, калла олиш билан, қурол билан, жонли бомба билан, портлашлар билан ёнма-ён гавдаланадиган шиддат дини сифатида кўрсатиб, ичидаги барча эзгуликларни пучга чиқаришни кўзлаган. Бунга муваффақ бўлган ҳам. “Бу билан Исломнинг ичида сиёсий фикр бўлиши мумкин эмас” демоқчи эди...
Дунёда СЎЛЧИЛИКни назорат қиладиган Англия ва БАРОНЛАР, СЎЛЧИЛАР бўлмаган жойларда буни ИСЛОМнинг тенгҳуқуқлилик тушунчаси билан қилишарди. Яъни СЎЛЧИЛИК билан бирқаторда ЎНГЛАР ҳам уларнинг назоратига ўтиб қолганини пайқамай қолишарди. Чунки ўйин шундай қурилганди! Бу эса Америка-Россия иккиталигининг энг катта эътирозларидан бири.
ИШИД ҳам шу мақсадда пайдо бўлди! У АҚШ томондан қурилган ва илгари сурилган оддий бир пиёда. У худди Ал-Қоида ташкилотидек Ўрта Шарқдаги ЕВРОПА гегемониясини бутунлай тугатиш учун майдонга чиқарилган восита холос.
“Бутун буларнинг бизга нима алоқаси бор?”, “Биздан нима талаб қилишяпти?”, “Кобанида нима қилишмоқчи?”, “Асл мақсадлари нима?” деган саволларга жавоб излашимиз керак.
Излашимиз керак, лекин излаётганда ҳам атрофга КЕНГРОҚ қарашимиз лозим. Ортга назар ташлаймиз. Туркия собиқ президенти Абдуллоҳ Гул 2009 йили ХИТОЙга борди. УРУМЧИга ҳам борди. У ерда “Уйғурлар, табиийки Хитой ватандошларидир. Лекин улар Туркия билан алоқаларнинг ривожланишида кўприк вазифасини бажаришади. Уйғурлар билан турклар бир отадан тарқаган иккита қавм, бир динга эътиқод қилиб, бир мазҳабда юради. Буни на Хитой ҳукумати, на ҳеч ким инкор қилолмайди. Муҳими ҳар бир одамнинг яшаётган ўлкаси билан тотувлашиши ва шу ўлкада туриб Туркия билан дўстлик ва ҳамкорликда кўприк вазифасини бажаришидир” деди.
Жуда табиий кўринган бу сўзлар аслида фалокатга йўл очди. Маълумки Советлар ва Хитой босиб ололмаган ташқаридаги туркийлар Ўзбек, Уйғур, Қозоқ сингариларни алоҳида миллат деб тан олмайди. Уни фақат биз - мустамлака элларга тан олдиришган! Тўғриси улар Ўзбек турки, Уйғур турки, Қозоқ турки деб юритилади. Анқара-Пекин яқинлашувини хоҳламаган Вашингтон шу заҳоти даврага тушди. Америкада яшайдиган уйғур диаспораси вакиласи Робиа Қодир майдонга чиқиб баёнотлар бера бошлади. Натижада Урумчида тартибсизликлар бошланиб, ҳамма ёқ алғов-далғов бўлди. Баъзи маълумотлар бўйича 156, баъзиларга кўра эса 580 УЙҒУР ТУРКИ ўлдирилди! Бу олти йил аввал эди. Хўш, ҳозир-чи рамазон бошланиши билан у ерда нималар бўляпти? Рўзадор, намозхон УЙҒУР ТУРКЛАРИ қийноққа солинмоқда, мажбуран ароқ ичирилмоқда ва ўлдирилиб, бир чеккага ташланмоқда. Бу рамазон бошидан бери 18 одам ўлдирилган. Табиий бу расмий рақам. Ҳақиқий рақамни биз асло билолмаймиз... Абдуллоҳ Гулнинг зиёратидан кейин содир бўлган сценарий яна такрор қайталанмоқда. НИМА САБАБЛИ?
Сабаби жуда оддий. Туркия Хитойдан сотиб олишни маълум қилган ҲАВО МУДОФАА СИСТЕМАСИДАН ВОЗ КЕЧМАДИ! Бу қарор ўзгартирилмади. НАТО ва Америкадан бўлак ҳамла қилишга уринган Туркия уларни қаттиқ безовта қилди. Суриядаги биринчи КОБАНИ воқеаларининг тагида ётган ҳақиқатлардан бир яна шу мудофаа системаси бўлади. Кобани орқали Туркиянинг, УЙҒУРЛАР орқали ХИТОЙнинг тинчи бузилмоқда.
Аслида Америка Туркияга “Биздан юз ўгирма, илтимос. Сен билан ҳар қандай мавзуда келиша оламиз. Лекин Хитой билан иш бошласанг, сени ҳам, уни ҳам тинч қўймаймиз” демоқда. Кобани воқеалари, 6-7 октябрь ҳодисалари шу сабабли юз берди. Курд сайловчиларининг турк Адолат ва тикланиш партиясидан ажратилиши ҳам Туркия ташқи сиёсатидаги йўналишдан норозиликнинг ифодаси эди. Буюк давлатлар бир ўқ билан камида учта қуённи уришади. Буни асло унутмаслик керак. АҚШнинг Сурия шимолида Ироқдан Ўрта ер денгизигача чўзиладиган КУРД КОРИДОРИ барпо қилишдек дарди йўқ. Бўлмайди ҳам! Бу ақлга тўғри келмайдиган бемаъни иш. Чунки бу АҚШнинг манфаатларига зид. Чунки уни қилиш - Ўрта Шарқдан қайтиб келмайдиган бўлиб кетишлари билан бир. Буни жуда яхши билишади. Ҳозир Туркиянинг сиёсийлари Сунъий КОРИДОР кун тартиби билан овора, лекин парда ортида турганлар аслида Туркиянинг "чизган чизиқларидан" чиқиб кетгани учун безовта бўлишяпти. Лекин тўғридан Туркия ичига аралашгилари келмаяпти. Шунинг учун Кобанидан келиб, ҳам МУДДАТИДАН АВВАЛ САЙЛОВНИ ЎЙЛАМАНГЛАР, ҳам ИЧДАГИ РАНГЛАРНИ БИРЛАШТИРИНГЛАР деган хабарни онгларга сингдиришга уринишяпти. Кобанидан туриб Адолат ва тикланиш партиясини заифлатишларини эълон қилишяпти. Ҳақиқатни тан оладиган бўлсак, минтақадаги КУРДларнинг якка ҳолда ўйинга тушиб, бундан натижа олиш эҳтимоллари ҳатто ноль ҳам эмас!
Америка-Россия минтақани Туркияга икки қўллаб топширяпти десак адашмаган бўламиз. Беришга ҳам мажбур! Албатта бунинг эвазига талаб қиладиган истаклари ҳам бор. Келишув нима билан тугайди, ҳозирча маълум эмас. Лекин Туркия давлати АҚШ-Россия тарафига ўтадиган бўлса, ЕВРОПА ва ХИТОЙ қийин аҳволга тушиб қолади. Акс ҳолда Американи таклифнома билан чақирсангиз ҳам Ўрта Шарққа қадам ташлай олмайдиган бўлиб қолади. Кобани билан чекланиб қолманг. Ҳодисалар жуда катта. Туркиянинг роли зотан Кобанига ҳам, Сурияга ҳам сиғмайди.
Ҳар икки томон Туркияни ўз сафида кўргиси келяпти. Лекин барибир бир томон ютқазади... Кўрамиз...