Башар Асад ҳазрати Умар давридан қолган тарихий масжидни бомбалатди


  • 11 Декабрь, 2012
  • 1266

 Сурияда мухолифлар жойлашган ҳудудда соғлом бино қолдирмаган Асаднинг қирувчи самолётлари  юзлаган тарихий асар ва масжидларни ҳам ер билан яксон қилди. Халифа ҳазрати Умар (родиаллоҳу анҳ) даврида қурилган тарихий “Умари Жомий” бомбардимон натижасида вайрон бўлди.

Социал тармоқ сайтларида ўрин олган тасвирларда масжид бутунлай йиқилганлиги кўринмоқда. Масжид жойлашган Бусра ал Шом қасабаси Даро шаҳрига қарашли Рим ва Византияликлардан қолган антик ва тарихий шаҳар ҳисобланади. Шаҳарда исломнинг иккинчи халифаси ҳазрати Умар даврида қурилган “Умари Жомий” Суриянинг энг эски тарихий масжидларидан бири сифатида кўрсатилади.

Асадга қарашли армия аввал ҳам Халабда амалга оширган ҳужумида Умавий масжидининг бир қисми ёниб кетганди. Дунё маданий мерослар рўйхатида ўрин олган Умавий масжидининг бомбаланиши ЮНЕСКО ва халқаро институтлар тарафидан норозиликларга сабаб бўлганди.


Бошқа мақолалар