- 2019-09-12
Цюрих университетида ўтказилган бир тадқиқот ўлиш истаги билан Швейцарияга келган хорижликлар ҳақида рақамларни маълум қилди. Тадқиқот натижасида 2008 билан 2012 йиллар орасида 611 нафар хорижлик кишининг ўлиш истаги билан Швейцарияга келганлиги аниқланди. Маълумотларга кўра “ўлишни истовчи туристлар”нинг кўп қисми Германиядан келган. Омма ичида эвтаназия деб номланадиган ўлим ёрдами кўплаган ўлкаларда тақиқланган бўлишига қарамай Швейцарияда ҳалигача ихтиёрий. ‘Journal of Medical Ethics’ журналида эълон қилинган тадқиқотда ўлим ёрдами олиш учун Швейцарияга келган хорижликларнинг маълумотлари ўрганилди. 4 йил ичида 31 ўлкадан келган ўлишни хоҳлайдиган туристлар кўпроқ Германия, Буюк Британия ва Франциядан келиши маълум бўлди. Ҳисоботга кўра, буларнинг ўртача ёши 69 бўлиб, қайд этилган энг ёш кишининг 23 ёшли бўлганлиги аниқланди. Ўлим ёрдамидан фойдаланишни истаган кишиларнинг катта қисми нейрологик хасталардан ташкил топмоқда.
Ўлим ёрдами олишни истаган туристлар бу борада хизмат қиладиган ташкилотлар билан алоқага чиқиб, аъзо бўлишмоқда. Ўлим ёрдами маркази керакли расмий ҳужжатларни тайёрлаб бўлгач, аъзосига ўлдирадиган заҳар беради. Ўлимни хоҳлаётган кишининг ақли жойида бўлса ва ўлимига ёрдамчи бўлган шахснинг бундан манфаатдор бўлмаган вақтда бунга қонунан ҳеч қандай тўсиқ йўқ.