Урушнинг қўрқинчли натижаси


  • 6 Ноябрь, 2014
  • 1121

Сурияда 2011 йил март ойида бошланган нотинчлик сабабли қўшни ўлкалардан бошпана сўрашга мажбур бўлган сурияликларнинг сони 5 миллион 835 мингга етди.

Сурия инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти тарафидан эълон қилинган ҳисоботда ушбу қочоқларнинг 50%и ёш болалар, 35% аёллар, 15%и эса эркаклар эканлиги маълум бўлди. Бомба ва ракеталар билан уйлари бомбаланган сурияликларнинг қочишдан бошқа чоралари қолмаганлиги таъкидланган ҳисоботда 2011 йилда бошланган кўчиш сўнгги вақтларда яна ҳам ортганлигига ишора қилинди.

Ҳисоботда чегарадан ноқонуний равишда ўтган сурияликларнинг сони ҳам жуда эканлиги, статистикаларда кўрсатилмагани учун БМТ рўйхатларидан ўрин олмаганлиги қайд этилди.

Ҳисоботда 450 минг ёш бола, 270 минг аёл бўлган жами 1,9 миллион қочоқни қабул қилган Туркия биринчи ўринда эканлиги билдирилди.

Шимолда шиддатли тус олаётган тўқнашувлар сабабли сўнгги ойларда Туркияга келаётган қочоқларнинг сони ортиб бораётгани кўрсатилган ҳисоботда Кобанидан келган 180 минг қочоқни бир йўла қабул қилгани таъкидланди.

Суриялик қочоқларни энг кўп қабул қилаётган иккинчи ўлка Ливан эканлиги, бу ердаги қочоқларнинг сони 570 минг ёш бола, 190 минги аёл, жами 1 миллиондан ошганлиги айтилди.

Ливан Бош вазири Теммам Салом БМТ кенгашида нутқида суриялик қочоқлар сабабли ўлкасининг 7,5 миллиард доллар зарар кўрганлигини сўзлаганди. Дунё банкининиг маълумотларига кўра эса Ливан қочоқларни қабул қилишда учраган кризисни енгиши учун 1,6 миллиард долларга эҳтиёжи бор. Ливанда Туркия қва Иордания сингари қочоқлар учун махсус лагерлар йўқ.

Иорданияда эса 2011 йил март ойидан бошлаб давоб этаётган уруш сабабли 350 минги ёш бола, 175 минга яқини аёл жами бир миллион киши бошпана излаб келган.

БМТнинг маълумотларига кўра, 740 минг 18 ёшдан кичик бўлган қочоқлар лагерларда қолишмоқда. Расмийлар эса лагердан ташқарида қолган рўйхатга тушмаган ёш қочоқлар сони бундан ҳам кўп эканлигини маълум қилишмоқда.

1967 йили Араб-Исроил урушидан кейин юзминглаган фаластинликларни ўз бағрига олган Иорданиянинг халқаро кўмаксиз суриялик қочоқларни ёлғиз эплай олмаслиги айтилмоқда.

Туркия, Ливан ва Иордания каби Сурияга қўшни бўлган ўлкалар кўплаб қочоқларни қабул қилиб олишга мажбур бўлаётганда Ироқда 160 минги ёш бола, 50 минги аёл, жами 525 минг, Мисрда 120 минги ёш бола, 75 минги аёл, жами 270 минг қочоқ бор.


Бошқа мақолалар