- 2016-04-12
Синцзян уйғур автономиясида 6,5 баллик зилзила бўлди.
3 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши турли даражадаги жароҳат олди.
Хитойнинг расмий нашрларидан “Халқ кундалиги” газетасининг хабарида ўлканинг шимолий ғарбидаги Синцзян уйғур автономиясида юз берган зилзилада дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳаётдан кўз юмган ва 20 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.
Маркази Хотен вилояти бўлган зилзиланинг ернинг 10 км тагида бўлганлиги айтилган хабарда 3 ва 4,6 баллик тебранишлар ҳам юз берганлиги билдирилди.