“Муштарак турк адабиёти” дарслиги


  • 9 Апрель, 2018
  • 756

Қозоғистон пойтахти Астанада турк тилида гаплашадиган ўлкалар ҳамкорлиги кенгашига аъзо давлатларнинг адабиёт бўйича мутахассислари “Муштарак турк адабиёти” дарслигини ёзиш борасида муҳокама ўтказди.

Халқаро турк академияси раиси Дархон Хидирали бошчилигида Тинчлик ва Иноқлик саройида ўтказилган йиғилишда Туркия халқ таълими вазирлиги қошидаги Европа иттифоқи ва ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Илҳан Аксой, Озарбайжон давлат педагогика университети доценти Билол Ҳасанов, Қирғизистон-Туркия Манас университети шарқий тиллар бўлими бошлиғи профессор Усмонакун Иброимов билан бирга тарих ва адабиёт мутахассислари иштрок этди.

Йиғилишни очиб берган Хидирали, ўтган йили аъзо давлатларнинг тарихчилари тарафидан тайёрланган “Муштарак турк тарихи” дарслиги Туркияда келгуси йилдан ихтиёрий дарс сифатида ўқитилишини айтиб ўтди. У энди навбат “Муштарак турк адабиёти” дарслигига келганлигини такидлади.

“Муштарак турк адабиёти” дарслиги ўқитиш дастури турк кенгашига аъзо давлатларнинг таълим вазирликлари тарафидан тасдиқланганидан кейин тайёрланиши режалаштирилган.

Ундан ташқари келгуси йилларда “Муштарак турк географияси” дарслигини ҳам тайёрлаш режалаштирилмоқда.


Бошқа мақолалар