- 2018-12-28
Бугун саҳар соат 04:40 да ўт ўчириш хизматига ёнғин ҳақидаги биринчи хабар келиб тушди. 10 дақиқадан кейин воқеа жойида бўлган ўт ўчириш хизмати ёнғинни ўчиришга киришди. Маълумотларга кўра, 150 киши эвакуация қилинган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин соат 10:44 да бутунлай ўчирилган. Ўтни ўчиришда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар таркибидан 78 киши, бундан ташқари 27 та ўт ўчириш техникаси ҳамда ички ишлар бошқармасининг 24 нафар ходими ва 12 техникаси иштирок этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин дизел ёқилғисида ишлайдиган иситиш мосламаларидан чиққан. Ёнғин жойида ўт ўчириш лабораторияси аниқ сабабларни ўрганиш учун иш бошлади.
“Абу-Даби Плаза” комплексида ёнғин туфайли жиноий иш қўзғатилиб, қурилиш фирмаси ходимлари сўроқ қилинмоқда.
Ушбу бино лойиҳа кўра, Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиб, 2017 йил фойдаланишга топширилиши керак эди. Қурилиш 2010 йил бошланиб, унга 1,6 миллиард доллар маблағ ажратилганди. Янги бинонинг баландлиги лойиҳа бўйича 380 метрдан кўпроқни ташкил қилиши керак. Таққослаш учун, Останкино телеминорасининг баландлиги 540 метрни, "Москва-Сити" мажмуасининг энг баланд минораси ("Федерация. Восток") 374 метрни ташкил қилади.