Сўнгги қўнғироқ 25 майга қайтди


  • 25 Августь, 2023
  • 182

Қозоғистонда сўнгги қўнғироқ 25 май кунига қайтарилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди.

Дуйсенова Астанада ўтказилган август ойининг йиғилишида “36 ҳафталик ўқув йили бу жаҳон амалиёти эканлигини тан олишимиз керак. Лекин бундай янгиликларни татбиқ қилиш доимо пухталик билан тайёргарликни талаб этади. Вазирликнинг ушбу қарори тўғри эканлигини таъкидлаган ҳолда бироз шошилинч қарор қабул қилинганлигини ҳам айтиб ўтишимиз керак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда қайтадан 34 ҳафталик ўқув йилига қайтиб, йилни 25 майда якунлашга қарор қилинди” деди.  

Дуйсенова ўқув йилини 36 ҳафтагача узайтириш масаласига 2025 йилдан кейин яна қайтишини билдирди. Унгача мактабларда тайёргарлик ишлари олиб борилади. 


Бошқа мақолалар