- 2021-12-22
Японияда таълим системаси тиришқоқлик, давомли меҳнат қилиш кўникмаларини қўлга киритиш устига қурилган. Ўқувчиларнинг ўқув ҳаётининг катта қисми воситали ёки воситасиз ахлоқий муносабатлар ва характер шаклланиши давридир. Ўқув материаллари япон жамоатчилигининг ва маданиятининг асосларини ўргатишга мосланган. Айни вақтда япон ўқувчиларнинг илмий ютуқлари халқаро стандартлардан анча юқори.
Мактаб хавфсизлиги хизмати Япониядек жуда ишончли бир ўлкада бўлса ҳам мактабга рухсатсиз киришлар, жанжаллар ва шунга ўхшаш ҳодисалардан ҳимояланишга мажбур.
Японияда миллий бюджетнинг 12%и таълимга ажратилиб, 7,7%и ҳарбий сарф-харажатларга ажратилмоқда. Японияда саводхонлик даражаси 99%ни ташкил қилади. Бошланғич мактаблар борасида бир ўқитувчига ўртача 25 ўқувчи, ўрта мактабда 18 ўқувчи, олий таълимда 11 талаба тўғри келади.
Японияда мажбурий таълим 9 йилдир. Бунинг илк 6 йили бошланғич мактаб, 3 йили эса ўрта мактабдир. Мажбурий таълим 6-15 ёш орасидаги болаларни қамраб олади ва давлат мактаблари бепул. Мактабга жалб қилиниш нисбатлари мактабгача таълимда 65%, бошланғич мактабда 99,9%, ўрта мактабда 99%, лицейда 92% ва олий таълимда 39%дир.
Японияда 6 ёшга тўлган ҳар бир бола 6 йил давом этадиган бошланғич мактабга боради. Бошланғич мактаб мажбурий ва текиндир. Бошланғич мактабнинг мақсади ҳамкорлик руҳини, минтақавий ва миллий анъаналарни, халқаро хайриҳоҳликни, математика, тил ва билим қобилиятини, мусиқа ва адабиётга бўлган қизиқишни шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Японияда ўқув йили 1 апрелда бошланиб, 31 мартда тугайди. Апрель-июль, сентябрь-декабрь ва январь-март ораси бўлиб, уч бўлимга бўлинади. Ҳафтада 5,5 кун (шанба ярим кун) мактабга борилади. Йилда жами 240 иш куни бор. Япон мактабларида аралаш таълим берилмоқда.
Ҳар синф бир ўқитувчи тарафидан юритилади ва шу ўқитувчининг масъуллигидадир. Ўқувчилар бутун дарсларни бир синфда ўқишади. Фақатгина лаборатория ва амалиётлар учун махсус синфларга чиқишади. Бошланғич мактабларда бутун кун ўқитилади. Эрталаб 8:30 да дарс бошланиб, 15:50 да тугайди. Дарслар 45 дақиқадан. Бошланғич мактабда японча, ижтимоий тадқиқотлар, математика, мусиқа, расм солиш ва касб-ҳунарлар, уй-хўжалик ишлари (5 ва 6-синфда), бадан тарбия, ахлоқ тарбияси ва махсус фаолиятлар дарслари берилади.
Мактабларнинг 90%ида гимнастика зали, 75%ида сузиш ҳовузи бор. Бутун мактабларда таълим мақсадли япон телевидение ташкилоти (Nippon Hosa Kyokai) тарафидан мукаммал бир шаклда тайёрланган радио ва телевидение системаси мавжуд.
Давлат мактабларининг кўпида мактаб формаси йўқ, лекин ажралиб туришлари учун шапка кийиб ёки рамз (эмблема) тақиб юришлари керак. 1969 йилдан бошлаб бутун бошланғич ва ўрта мактабларда тўловсиз дарсликлар берилмоқда. Бошланғич мактабларнинг 98%ида давлат томонидан молиялаштирилган тушлик берилмоқда.
Япон мактабларида фаррош ёки техник ходимлар йўқ. Ўқувчилар синфларни тоза тутиб, керак бўлганда тозалик ишларини ўзлари бажаришади. Ўрта мактаблар мажбурий таълимнинг сўнгги қисми бўлиб, 3 йил давом этади.
Илк олти йилдан ташқари ўртача дарс соатлари ҳафтасига олти соат бўлиб, бу дунёдаги энг узун дарс соати ҳисобланади.
Тушлик овқати бирлик ва баробарликнинг тимсоли. 9 йиллик таълим даврида Япониядаги бутун мактабларда ўқувчиларга давлат тарафидан белгиланган ва мактабда тайёрланган айни тушлик овқат берилади. Ўқитувчилар ва ўқувчилар битта овқатни ейишга мажбур. Овқатланиш учун алоҳида ошхона йўқ. Ўқувчилар тушликларини ўз синфларида ўтириб ейишади. Ўқувчилар идишларида овқат қолдирмасликка ташвиқ қилинади. Барчаси “Тоза коса клуби” нинг аъзосидир. Япон таълим системасини бошқалардан ажратиб турадиган энг катта фарқ гуруҳ қоидалари билан ўқувчини назорат қилиб туришдир.