- 2022-12-02
Доғистонда якшанба куни Махачкала аэропортида юз берган тартибсизликларда айбланганлар ҳибсга олинди.
Полиция ходимлари 50 дан ортиқ тинтувлар ўтказиб, оммавий тартибсизликларда иштирок этган 83 кишини ҳибсга олди. Ҳуқуқни сақлаш органлари тартибсизларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларини топиш учун тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўрта Шарқда Исроилнинг тинч аҳолини бомбалаши ортидан юзлаб намойишчилар Махачкала аэропортига Тел-Авивдан келадиган рейс йўловчиларига норозиликларини билдириш учун бориб, оммавий тартибсизликлар уюштирганди. Намойишчилар аэропорт биносига ва учиш майдонига бостириб киришди. Кейинроқ полиция ходимлари намойишчиларни аэропорт ҳудудидан чиқариб юборишга муваффақ бўлишди. Сўнгги маълумотларга кўра, тартибсизликлар натижасида 20 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Ҳозирда минтақада вазият назорат остига олинган.