- 2024-02-20
Швейцариялик дипломатларнинг қамал остида тутиб турилган Ғаззога киришига Исроил ҳукумати рухсат бермади.
Исроил матбуоти ушбу тақиқ Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман тарафидан татбиқ этилганини маълум қилди. “Kanal 2” телеканалининг хабарига кўра, Либерман швейцариялик дипломатлар билан учрашиб, сафар мақсадини тўлиқ ўрганмагунича тақиқни олиб ташламаслигини билдирган.
Швейцариялик дипломатларнинг Ғаззога кириши нима учун тақиқланганлиги борасида ҳеч бир изоҳ берилмади. Бунинг баъзи швейцариялик дипломатларнинг Ғаззода Хамас сиёсий бюро раиси Исмоил Хания ва Ғаззо масъули Яҳё Синвар билан кўришганлиги сабабли юзага келиши диққат тортди.
Тель-Авив ўтган ҳафтада бир гуруҳ француз депутатларини ҳам ўлкага киритмаганди.
Икки миллионга яқин фаластинлик яшайдиган Ғаззо, 2007 йилдан буён Исроил тарафидан қамалда.