- 2019-07-03
Қозоғистондаги аномал жазирама иссиқ ҳарорат пасаяди.
Синоптиклар "Россиянинг шимолий-ғарбий минтақаларидаги атмосфера фронтлари тўқнашуви ўтган суткада Қозоғистоннинг ғарб ва шимолий вилоятларида ёмғир ва ҳаво ҳароратининг нормадагидан 2-5 градусга пасайишига олиб келди ", - деб билдиришмоқда.
Улариннг маълумотларига кўра 21 июлдан 23 июлгача республиканинг ғарбий ва шимолий вилоятларида қисқа муддатли ёмғирлар сақланиб қолади. Қозоғистон ҳудудидаги совуқ атмосфера фронти марказий, жанубий ва шарқий вилоятларидан бошланади. бу минтақалардаги бутун ҳафта давомида сақланиб қолган 40 градуслик жазирама иссиқ пасая бошлайди. Қозоғистоннинг шарқида ва марказида ҳаво ҳарорати нормадагидан 1-3 градусга пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган кунларда аномал жазирама иссиқ Қозоғистоннинг барча минтақаларида кузатилди. Алмати ва Алмати вилоятида жазирама иссиқ сабабли куни кеча кучли шамол ва ёмғир хавфи борлиги айтилганди. Алмати шаҳрида ҳаво ҳарорати 46 градусгача кўтарилди. Жазирама иссиқ сабабли Алмати вилоятининг тоғли туманларида сел келиши эҳтимоли борлиги хабар берилганди. Бундан ташқари, Қарағанда, Жамбил ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида ҳаво ҳарорати 43 градусгача кўтарилиши айтилганди. Жанубий Қозоғистон ва Қизилорда вилоятларида ҳаво ҳарорати 50-53 градусгача борди.
Санитар-эпидемиологик назорат қўмитасининг эксперти Робия Мелебаева “Бундай жазирама иссиқда биз иш кунини қисқартиришни тавсия қиламиз. Асосан тушлик вақтида қисқартириш керак. Жазирама иссиқ бўлган кунлари иш вақтини соат 7:00дан бошлаб, тушликка соат 11:00дан 16:00гача ажратиш лозим. Иш вақти эса одатдагидек соат 18:00 да тугайди” деди.