- 2025-01-03
“Қозреставрация” давлат республика корхонаси мутахассислари Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий
мақбараси яқинида жойлашган қадимий шаҳарча қалъа деворининг бир қисмида илмий-реставрация ишларини олиб бормоқдалар.
Бу ҳақда 2026 йил 27 июль куни Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизматининг баёнотидан маълум бўлди.
Расмий нашрга кўра:
“Қайта тиклаш ҳақидаги қарор мониторинг давомида конструксиянинг ҳар йили 10-15 сантиметрга сурилиши қайд этилганидан сўнг қабул қилинди”.
Идорада таъкидланишича, биринчи навбатда Шарқий дарвозадан бошлаб узунлиги 32 метр бўлган қисм реставрация қилинади. Деворнинг авария ҳолатидаги қисмининг умумий узунлиги 40 метрни ташкил этади.
Қалъа девори 2000-йилларда қадимий шаҳарнинг археологик тадқиқотлари натижалари асосида қайта тикланган эди. Реставраторлар пойдеворни мустаҳкамлайдилар ва авария ҳолатидаги қисмдан деструкция қилинган яроқли материалларни такроран қўллаган ҳолда ғишт теримини қайта тиклайдилар.
“Ишлар деворнинг кейинги деформацияси олдини олиш ва цитаделнинг шимоли-шарқий қисмининг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш имконини беради. Илмий реставрацияни 2026 йил охиригача якунлаш режалаштирилмоқда”.
Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси – бу Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлашган ўрта аср меъморчилигининг боқий ёдгорлигидир. У ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги бош зиёрат марказларидан бири ҳисобланади.