Даниядан Германияга денгиз остидан туннель


  • 25 Июль, 2015
  • 1241

Дания Европа Иттифоқидан Германияга сафар вақтини анча камайтиришга имкон берадиган янги автомобиль-темир йўл туннелини қуриш учун рухсат олди. 19 км узунликка эга бўладиган туннель денгиз тубидан ўтказилади ва 8,7 млрд доллар сарф-харажат бўлади.

Еврокомиссия ушбу лойиҳа ЕИнинг давлат молиялаштириш қоидаларига мос келиши ва Европа ва Скандинавия яримороли билан транспорт алоқаларининг анча ривожланишига олиб келиши ҳақида хулоса қабул қилди. Туннель Даниянинг Лолланд ороли билан Германиянинг Фемарн оролини бирлаштиради. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг январида бошланади. Туннель 2024 йилга очилиши режалаштирилган. Туннелдан иккита рельсли темир йўли ва тўрт полосали автомагистраль ўтказилади. Туннель Копенгаген ва Гамбург ўртасида катта тезликдаги алоқани таъминлайди.  Айни пайтда бу шаҳарлар орасидаги масофани босиб ўтиш учун поезд 5 соат сарфлайди, туннелнинг очилиши билан бу йўлни 2 соатда босиб ўтиш мумкин бўлади.

Туннелнинг қурилиши билан Даниянинг Femern A/S давлат компанияси шуғулланади.


Бошқа мақолалар