- 2014-03-11
Хитойнинг Фуцзянь провинциясида жойлашган 900 йиллик ёғоч кўприк чиққан ёнғин сабабли кули кўкка совурилди.
Хитойнинг Фуцзянь провинциясидаги Нингде шаҳрига қарашли Пингнан туманида жойлашган 900 йиллик тарихга эга ёғоч кўприк чиққан ёнғин 10 соат давомида ўчирилиши натижасида кулга айланди. Ёнғинда қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Ёнғин сабаблари номаълум бўлиб, маҳаллий нашрларнинг тахминига кўра инсон фактори роль ўйнаган бўлиши мумкин.
Хитой тарихидаги Сун династияси (960-1127) даврида қурилган ўлкадаги энг узун ёғоч кўприк ҳисобланган Ваньань кўприги ўтган вақт мобайнида бир неча бор таъмирланди. Кўприк 2005 йили миллий маданий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган эди.
Ваньань кўприги 98,2 метр узунликда, 4,7 метр кенгликда эди.