“Боко харам” етакчиси ўлдирилди


  • 25 Сентябрь, 2014
  • 1118

Нигериянинг шимолий-шарқий қисмида бўлиб ўтган қуролли туқнашувлар давомида “Боко харам” радикал гуруҳи етакчиси Абубакар Шекау ўлдирилди.  Бу ҳақда Нигерия қуролли кучларига таяниб ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беради.

Абубакар Шекау кўп йиллар давомида мамлакат ҳукумати билан қуролли жанг олиб борган.

Қайд қилинишича, ушбу хабарни эълон қилган Нигерия армияси вакили террорчини айнан қайси санада ўлдирилганини маълум қилмаган. Шекаунинг ўлдирилиши ҳақидаги хабар яқин йиллар ичида 2 маротаба пайдо бўлган, бироқ, ушбу хабар илк бор расман армия томонидан эълон қилинди.

Сўнгги беш йил ичида Нигерияда “Боко харам” қурбонлари сони 10 минг кишини ташкил қилади.


Бошқа мақолалар