- 2014-11-11
Индонезиянинг Флорес оролида юз берган вулкан отилишида дастлабки маълумотларга кўра 9 киши ҳалок бўлди.
Индонезия табиий офатларга қарши кураш агентлигига кўра, ўлканинг узоқ оролларидан Флоресда жойлашган Левотоби Лакилаки тоғидаги вулканда отилиш юз берган.
Вулкан отилганидан кейин лава етиб борган яқиндаги бир қишлоқда монастир билан бирга бир неча уй ёниб кетди. Амалдорлар 8 киши ҳалок бўлганлигини ва бир киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Ўтган ҳафтадан бери бир қатор вулкан отилишлари юз бериб, амалдорлар Левотоби Лакилаки тоғи учун огоҳлантиришни энг юқори савиясига чиқарди.
Вулкан ўтган ҳафтадан буён ҳар куни ҳавога 2 минг метргача кул отмоқда.
“Тинч океани олов чамбари” зилзила ва вулкан қуршовидаги Индонезияда 130 та фаол вулкан мавжуд.