- 2015-11-30
Ер юзидаги мусулмонлар сони кундан-кунга ортмоқда. Вашинтондаги “Pew” (Pew research center) тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб, Ер юзидаги мусулмонлар сони 2,76 млрд кишига етади. 2070 йилга бориб эса ислом дини дунёдаги етакчи динга айланади. Марказ мутахассислари фикрича, ҳозирда туғилиш ва диний тенденциялар ривожи нуқтаи назаридан, ислом дини ўсиш суръати энг юқори бўлган етакчи эътиқод саналади. Ўсиш кўрсаткичлари аҳолининг кўпайиши юқори бўлган минтақалар ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, мусулмонларнинг 40 фоизи Африканинг жанубий cаҳросида истиқомат қилади. Европада эса миграция натижасида мусулмонлар умумий аҳолининг 10 фоизини ташкил этади. АҚШда ислом динига эътиқод қилувчилар сони христиан динидан кейин иккини ўринни эгаллаб турибди. Бироқ Америкада насронийлар сони кундан кунга қисқариб бормоқда, дейилади “Pew” тадқиқотлар маркази ҳисоботида.