Мисрда полиция Адавияни эгаллади


  • 15 Августь, 2013
  • 1586

Миср давлат телевиденияси Миср полициясининг Адавия майдонида назоратни тўла ўз қўлига олганини маълум қилди.

Мисрнинг биринчи қонуний президенти Мурсийнинг ноқонуний йўллар билан лавозимидан туширилишидан кейин Мурсийнинг ўз лавозимига қайтишини талаб қилаётган демократия тарафдорларининг тўпланадиган жойи бўлган Адавия майдони Миср полициясининг назоратига ўтди. Қайта-қайта такрорланган тўқнашувлар натижасида Мурсий тарафдорлари полиция назоратида майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. Бу хабарни эълон қилган маҳаллий хабар агентлиги “MENA” қуролли намойишчиларнинг ҳибсга олинганини маълум қилиб, қуролсиз бўлганларнинг уйларига қайтишларига изн берилганини билдирди. Юзларча кишининг полиция таъминлаган йўлакдан ўтиб, уйларига тарқаганлигини, лекин баъзи намойишчиларнинг ортда қолиб полиция билан тўқнашувда давом қилганлиги маълум қилинди. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигидан берилган баёнотда Миср полицияси билан намойишчилар орасидаги тўқнашувда камида 150 нафар киши ўлганлиги, 1403 киши жароҳат олганлиги қайд этилди. “Мусулмон биродарлар” тарафидан қилинган баёнотда эса ўлганлар сони 2000 дан кўп эканлиги билдирилди.

Вақтинча президент ёрдамчиси Ал Барадей истеъфо сўради

Ноқонуний ҳукумат топшириғи билан тинч аҳолига нисбатан қонтўкилиши вақтинчалик ноқонуний ҳукуматда вазифали бўлган Президент ёрдамчиси Муҳаммад Ал Барадей майдонларда Мурсий тарафдорларига қарши кўрсатилган полиция шиддатини сабаб қилиб кўрсатиб, истеъфога чиқишини маълум қилди. Истеъфосини вақтинча президент Адлий Мансурга ёзма шаклда топширган Ал Барадей мактубида “Бир томчи қон учун ҳам жавобгар бўлишга тайёр эмаслигини” билдириб, шиддат ҳамиша шиддатни уйғотиши ҳақида огоҳлантирди. Барадей бундан ташқари, ўлкада юз бераётган сиёсий инқироздан тинч йўллар билан чиқиш мумкинлиги айтди. 

Эслатиб ўтамиз, Миср тарихида илк бор демократик сайловлар билан ҳукумат қурган дастлабки президент Муҳаммад Мурсийнинг диндорлиги Мисрнинг европалашган “оқбилаклар”ига то бошдан ёқмаган эди. Асл сабаб шу бўлса ҳам, бу уюшган оқбилаклар сунъий равишда иқтисодий аҳволни тангликда ушлаб туришди. Демократик йўллар билан Мурсийни ҳукумат тепасида тушира олмаганликларини билганлари учун Европа иттифоқи ва АҚШдан ижозати билан иқтисодий аҳволнинг ночорлигини баҳона қилишиб, 3 июль 2013 да ҳарбий тўнтариш қилишди. Мурсий ҳибсга олиниб, ҳукмати тарқатилди. Мисрда 1500 йиллик танаффусдан кейин биринчи марта ғайридин (христиан) одам Адлий Мансур президент лавозимига ўтқазилди. Европа кезиб, ўзларини либерал ва демократ деб тақдим қиладиган Миср элитаси дунёни лол қолдириб, ҳарбий тўнтаришга икки қўллаб дастак бўлди. Хуллас, кун ўтган сайин Мисрда башаралардаги ниқоблар тушиб, кимнинг диктаторлик тарафдори, кимнинг демократия тарафдори эканлиги аён бўлмоқда.


Бошқа мақолалар