- 2019-04-20
Россия президенти Владимир Путин ўлкасида саратон (рак) давоси бўйича тадқиқотлар давом этаётганини билдириб “Саратон вакцинаси сифатидан маълум бўлган саратонга қарши вакциналар ва иммунитет тизимини тартибга солувчи янги авлод дорилар ишлаб чиқаришга яқинлашдик. Умид қиламанки, жуда яқин вақтларда даволаш сифатида таъсирли усуллар йўлга қўйилади” деди.
Россия миқёсида сўнгги беш йилда 500 дан ортиқ онкология марказлари очилганлигини билдирган Путин “Ташхис, даволаш ва реабилитация билан боғлиқ ўлка миқёсида юқори стандартлар жорий этилди. Натижада онкология ҳолатларининг ярмидан кўпи илк босқичида аниқланмоқда” деди.
Россияда Сovid-19 эпидемияси даврида ҳам “Sputnik V” ва “Sputnik Light” каби вакциналар ишлаб чиқарилиб, ўлкадан қўлланишдан ташқари баъзи давлатларга ҳам экспорт қилинганди.