- 2024-11-08
Исроил саҳар вақтида 1,5 миллион бошпанасидан айрилган фаластинлик паноҳ топган Рафоҳни бомбалади. 100 дан ортиқ масъум ҳалок бўлган ҳужумга норозиликлар кучаймоқда.
БМТ бош котиби Антонио Гутерреш “Хон Юнус ва Ғазонинг бошқа жойларида кўрган қўрқинчли фожиа Рафоҳда ҳам юз бермасидан ўт очишни тўхтатишни таъминлаш керак” деди.
Оқ уй “У ерда бошпанасидан айрилган кўплаб инсонлар бор. Рафоҳдаги бу одамларга қарши ҳарбий амалиёт фалокатдир ва бу биз қўллаб-қувватлайдиган нарса эмас” деган баёнот билан чиқди.
Қувайт ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг тинч аҳолини депортация қилганидан кейин Рафоҳни бомбалашидан хавотирда эканлигини ифода қилди.
Қатар эса юз минглаб кишиларнинг сўнгги паноҳи бўлган Рафоҳга ҳужумнинг фалокатга олиб келишини айтиб огоҳлантирди.
Иордания баёнотида “Исроил ишғолчиларининг Ғазога қарши ҳужумларида ишончли паноҳ бўлган ва кўплаб бошпаналаридан айрилган фаластинлик биродаримиз бош урган Рафоҳ шаҳрига ҳарбий амалиёт ташкил этилиши борасида огоҳлантирамиз” дейилди.
Уммон ташқи ишлар вазирлигидан берган баёнотида “Исроилни кибридан воз кечтириш ва ҳужумларини тўхтатишга мажбурлаш учун халқаро ҳамжамиятини қатъий чоралар олишга чақирамиз” дейилди.
Германиядан берилган баёнотда “Исроил армиясининг Рафоҳга ҳужуми инсоний фалокат бўлади. Ғазодаги одамлар буғга айланиб йўқ бўлиб кета олишмайди” деди.
Голландия эса “Ғазодаги кўпгина тинч аҳоли ўлка жанубига қочди. Бунчалик зич аҳоли жойлашган шаҳарда кенг миқёсда ҳарбий амалиёт ўтказишнинг кўп сонли тинч аҳолининг ўлимига олиб келишини фаҳмлаш қийин эмас. Буни қонунийлаштириш мумкин эмас” деди.
Европа иттифоқи ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеф Боррелл ижтиомий тармоқдаги X аккаунти орқали “ЕИга аъзо кўплаб ўлканинг Исроилнинг Рафоҳга ҳужуми таъриф қилиб бўлинмайдиган даражадаги инсоний фалокатга ва Миср билан жиддий тўқнашувларга олиб келиши борасидаги огоҳлантиришини такрорлайман” деб ёзди.
Покистон ташқи ишлар вазирлиги Ғазо халқини қатлиомдан муҳофаза қилиш учун БМТнинг халқаро суди 26 январда чиқарган қарорлари поймол қилинганлигини айтиб, ҳужумларни қаттиқ қоралади.