Грузияда сайловдан кейин норозиликлар


  • 28 Октябрь, 2024
  • 15

Грузия президенти Саломе Зурабишвили сайловда ютқазганидан кейин халқни норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишга чақирди. Қамоқхонада бўлган Михаил Саакашвили ҳам буни қўллаб-қувватлади. Халқ кўчаларга чиқиб, норозилик намойишлар кучайди.

Грузия марказий сайлов комиссияси овозларни санаш ишлари тугагандан сўнг интернет саҳифаси орқали расмий бўлмаган овозлар нисбатини эълон қилди. Бунга кўра бошқарувдаги “Грузин орзуси” партияси 53,93% овоз билан биринчи ўринни эгаллади.

11,03% овоз билан иккинчи ўринни “Ўзгариш учун коалиция”, 10,16% овоз билан учинчи ўринни “Грузияни қутқариш учун бирлик”, 8,81% овоз билан тўртинчи ўринни “Кучли Грузия” ва 7,77% овоз билан бешинчи ўринни “Грузия учун” партияси эгаллади. Сайлов натижалари эълон қилингач, ўлкада норозиликлар бошланди.

Президент Саломе Зурабишвили ўтказилган парламент сайловларидаги бошқарувдаги партия ғалабаси эълон қилган натижаларни тан олмаслигини билдирди. Зурабишвили сайловда ғолиб бўлган “Грузин орзуси” партиясининг ғалабасини “коррупция ва ҳийлалар” сабабли қабул қилиб бўлмаслигини айтди. Президент ўлканинг демократик курашини ҳимоя қилиш учун халқни норозилик намойишларига чақирди.

Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе ҳукмрон партияси “Грузин орзуси”нинг пойтахт Тбилисидаги марказий офисида баёнот берди. Кобахидзе сайловларнинг рақобатчи муҳитда ўтказилганлигини билдирди.

Халқаро кузатувчиларнинг ҳам “сайловнинг бутун сайлов қоидаларига риоя этилган шаклда ўтказилганлигини тан олганлигини” таъкидлаган Кобахидзе “Сайловларнинг қонунийлиги борасида ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас” деди.


Бошқа мақолалар