- 2013-08-17
50 минг киши бемалол яшай оладиган кемада мактаб, касалхона, метро, супермаркет, ҳатто аэропорт ҳам бўлади.
АҚШда бир ширкат саёҳат қилишни ёқтирадиганлар учун “Freedom Ship” (Озодлик кемаси) номли сузиб юрувчи шаҳар ясашни режалаштирди. Кема 1.6 км узунликда ва 25 қаватли бўлади. 50 минг "аҳоли" истиқомат қила оладиган кемада мактаблар, касалхона, санъат галереялари, дўконлар, метролар, парклар ва катта аквариум бўлади. Кеманинг устида эса самолёт қўниш йўлакчаси бўлиб, бу ерга кичик самолётлар қўна олади. Кема 10 миллиард долларга баҳоланмоқда. Кема вақтининг 70%ини катта шаҳарларнинг олдида лангар ташлаб, қолган вақтини денгизда ўтказади. Кема электр энергияни тўлқин ва қуёш энергиясида ишловчи генераторлардан олади.
20 минг ходим меҳнат қилади
Сузувчи шаҳар доимий яшайдиган 50 минг кишидан ташқари, кунлик 30 минг зиёратчи билан 20 минг хизматчи ходимларга ҳамда кечаси бўладиган 10 минг меҳмонга мезбонлик қилади.