- 2023-06-30
Францияда иш жойидан ҳайдалган аёл лотореядан 109,3 миллион ютиб олди. Омадли аёл ютиб олган пули билан энди ишламаслигини ва нафақага чиқишини маълум қилди.
Францияда Морбиан шаҳрида яшайдиган ва куни кеча ишдан бўшатилган бир аёл “Euromillions” номли лотореядан билет сотиб олди. Шахси номаълум қолишини истаган ва ёши 50 да эканлигини айтган аёл билетни текшириб кўрганида ғолиб бўлганлигини билган.
Дастлаб мукофот пулининг қанчалигидан бехабар бўлган аёл интернет орқали жами 109 миллион 268 минг 140 евро пул ютиб олганлигини аниқлайди.
Ютуқ пули чекини олган аёл берган интервьюсида “Одатда яшин уриши эҳтимоли лоторея ютиш эҳтимолидан анча юқори. Тақдир ўйинларига ҳеч кимнинг ақли етмайди” деб гапирди.
Омадли аёл энди ишламаслигини, ютган пули билан хайрия жамғармаларининг тадбирларида иштирок этишини, орзу қилган уйини сотиб олганидан кейин анчадан бери истаган Мексика ва Тайландга дам олишга боришини айтди.