- 2017-12-11
Эрон билан Покистон орасидаги чегарага яқин жойда 7,8 балл шиддатида зилзила бўлди.
АҚШ геологик тадқиқот маркази Эрон-Покистон чегарасида қайд этилган зилзила кучининг 7,8 балл эканлигини маълум қилди.
Зилзила Эроннинг Зоҳидон шаҳридан 201 километр, Покистоннинг Турбат шаҳридан 250 километр масофа узоқликда юзага келганини билдирди.
Зилзила маркази ернинг 15,2 км чуқурлигида эканлиги ўрганилди.
Бу орада BBC ва AP (Associated Press)нинг хабарларига кўра, зилзила Кўрфаз минтақаси ва Ўрта Шарқда сезилиб, Ҳиндистоннинг пойтахти Янги Деҳлида баланд бинолар чайқалди, мутахассислар биноларни эвакуация қилишга кўрсатма беришди.
Камида 40 нафар қурбон
Эрон давлат телевидениеси илк маълумотларга кўра, зилзилада 40 киши ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди.
Эрон халқаро зилзила тадқиқот маркази Систан-Белужистон вилоятида юз берган зилзила кучининг 7,5 балл бўлганини айтди.
Зилзиланинг маркази Саравон шаҳридан 81 км, Хаш шаҳридан 83 км ва Суран шаҳридан 85 км масофада эканлиги маълум қилинди.
Зилзила юз берган вақтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Ғарбий Африка ўлкаси Нигерияда хизмат сафарида эканлиги билдирилди.