- 2021-10-14
ФИФА Бразилия ҳукуматидан 2014 йилги Жаҳон чемпионати вақтида спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашини истади.
Глобал алкогол сиёсати симпозиумида сўзга чиққан профессор Роналдо Ларанжейра Бразилияда тартибли савдо системаси йўқлигини сўзлади. У нутқида Бразилия ҳукуматидан 2014 йилги Жаҳон чемпионати вақтида стадионларда спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашга доир қонун қабул этишларини талаб қилди.
Бутун дунё соғликни сақлаш ташкилоти бош бўлиб, 53 давлатдан 200 дан ортиқ вакил иштирок этаётган “Глобал алкогол сиёсати симпозиуми” давом этмоқда. Симпозиумнинг иккинчи куни алкоголнинг зарарлари ва Бутун дунё соғликни сақлаш ташкилотига аъзо давлатларда спиртли ичимликлар борасида олиб борилаётган ишлар гапирилди.
Ўлкамизда фалокат даражада спирт истеъмоли бор
“Бразилияда алкогол сотиладиган жойлар сони 1 миллион ва 70% рухсатсиз” деган профессор Ларанжейра “Мактабларнинг олдида харидорнинг ёши ҳақида маълумот сўралмасдан ичимликлар сотилмоқда. Бир шиша пивонинг нархи бир қути мева суви нархининг тўртдан бирига тенг. Давлат иқтисодига назар ташланганда ўтган йили ўлканинг энг даромадли ширкати нефть ишлаб чиқариш соҳасидан эди. Жорий йилда эса пиво чиқарувчи ширкат бўлди. Ўлкамизда фалокат ҳажмда спирт истеъмол қилинади. 2014 йили Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати матчларидан олдин ФИФА Бразилия ҳукуматидан стадионларда спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашни талаб қилди. Бу борада жиддий ишлар олиб борилмоқда. Қабул қилинган қонунлар ҳам бу борада жиддийлашди. Масалан, ўлканинг энг кўп жиноят ишланадиган шаҳарларидан бири бўлган Диадемада аҳолисининг талабига кўра ичкилик сотиш кечқурун 23:00дан тонги 6:00гача тақиқланди. Бу сабабли жиноятлар сўнгги 4 йилда 46,1%га камайди. Алкогол сотиш бўйича қабул қилинган қонунларни 98%аҳоли қўллаб-қувватламоқда. Бу жуда муваффақиятли тадбир шаҳардаги юз бераётган жиноятларни салмоқли тарзда камайтирди” деди.
Жиноятлар туфайли ҳар йили ярим миллион киши ўлмоқда
Ливерпул Жон Мурс номидаги университетидан доктор Марк Беллис жаҳон бўйича кишилар орасидаги жанжаллар сабабли ҳар йили ярим миллион киши ҳаётдан кўз юмаётганини айтди. Беллис “Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа жиноят турлари орасида ўзаро боғлиқлик бор” деди.