- 2012-04-05
Бугун дунёда бўлаётган бутун хаос, террор ва урушларнинг ортида Буюк Британия турибди. Хотираси чатоқлар эсласин, қироличанинг разведка ташкилоти MI6 “Ироқда кимёвий қурол ишлаб чиқарилмоқда” деб рапорт берди. Англо-саксон, яъни инглиз унсури ҳоким бўлган АҚШ бу ёлғонга "лаққа тушди". Ироққа кириб, ҳаммаёқни вайронага айлантирган, миллионлаб инсонларни ўлдирган Америка бир грамм ҳам кимёвий қурол топа олмади.
Инглизлар шу урушда битта ҳам ўқ узмай Ироқ нефтларининг 80% жойлашган жанубни назоратларига олди.
АҚШ Ироқдан чиққанида тору мор бўлган Ироқда террор, ички низолар ва парчаланиш бўлиши аниқ эди. Соф ИНГЛИЗ ЎЙИНИ бўлган бир спектакл сахналаштирилди. Энди Ўрта Шарқ Ироқдаги шу ўйин касофати билан пайдо бўлган террорга қарши курашмоқда. Ҳеч ким нима қилишини билмайди. Ҳамма дуч келганига ҳужум қилмоқда. Бош сценарист инглизнинг “The Daily Telegraph” газетаси Туркия шимолий Ироқдаги террорист қароргоҳларини бомбалашни бошлаганидан буён безбетларча “Туркия ички уруш арафасида” деб хабар тарқатишни бошлаб юборди.
PKK (курдлар ишчи партияси) террор ташкилотини ақл бовар қилмас мақтовлар билан осмонга чиқаришмоқда. Туркияни “PKKга ҳужум қилиш орқали ИШИДга ёрдам бериш” билан айблашмоқда.
Туркия АҚШ билан келишиб, ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларни бошлади. Лекин бунга қарамай ФИТНА УРУҒИНИ сочаётган инглиз калласи ҳали ҳануз Туркияни ИШИДга ёрдам беришда айбламоқда. Сурияда ИШИДга қарши хали биронта қирувчи самолёт сафарбар қилмаган инглиз ҳукуматига “ғинг” демаган қироличанинг матбуоти Лондондан тўда-тўда бўлиб ИШИДга қўшилаётган инглиз ватандошларини нимага йўлдан қайтармади деб ўз разведка ташкилотларига бир оғиз сўз ҳам айтмади.
Инглиз мухбирлари бутун имконларини ишга солиб, Туркиянинг жануби-шарқида ваҳима, фитна чиқаришга уринмоқда. “Guardian” газетаси Шамдинли кўчаларидан кезиб, сартарош, баққол билан гаплашиб “Ҳаракат 1984 йили шу ердан бошланди” деб PKK ташвиқотини олиб бормоқда. Сатр ораларида террористик ташкилотни қуйиб берса “ҚАҲРАМОН” эълон қилиб, Шамдинлида ғавғо чиқаришга интилмоқда. ҚИРОЛИЧАнинг одамлари аслида ФИТНАЧИЛАРНИНГ ҚИРОЛИ тожини кийишган. Шамдинлида PKKни гиж-гижлаб, Туркияга ҳужум қилдиртириб, Адияманда ҳам ФИТНА оловини ёқиш учун бошқа бир мухбир юборишган. Кўчама кўча кезиб юрган “Times” мухбири ҳам “Адияман ИШИДга одам етказиб берадиган марказ” деб имо-ишора қилмоқда. “Шаҳарда курд миллатли аҳоли ҳоким, лекин улар асло PKKлик эмас” деб бонг урмоқда.
Адияманлик курд биродарларимизни PKKга нишон қилиб кўрсатмоқда. Буларнинг барининг ортида инглиз найранги турибди. 1907 йили 24 майда Лондонда бир жамият қурилди. Бу жамиятнинг номи "Priglims Society" эди. Ҳожилар жамияти маъносига келадиган ушбу жамиятнинг вазифаси англо-америка гуруҳи сифатида АҚШ билан Англия орасида расмий бўлмаган иттифоқ қуриш эди.
Нью-Йорк ва Лондоннинг яҳудий баронлари, бизнесменлари, икки ўлканинг энг бадавлат кишилари бу жамият панасида учрашишар эди. Ортидан банклар, CFR, AIPAC каби яҳудий лоббилари бу инглиз-АҚШ иттифоқини қўллаб-қувватлашни бошлади. Христиан-яҳудий иттифоқи УРУШ жарчиси неоконсерватлар ҳам ёлланма сифатида майдонга тушди. “Қироличани ва инглиз бош вазирини мен бошқараман” деган Ротшильд эса Лондоннинг АҚШдаги манфаатларининг тамсилчиси сифатида карвонга қўшилди. ХХ-асрнинг бошида бу иттифоқнинг 20 нафар ультра бадавлати, хонадони билан АҚШ банкларини ва иқтисодиётини қўлга киритди. АҚШга ҳоким бўлган Лондонда қиролича 1940 йилларда-ёқ роппа-роса 31 ўлкани мустамлакасига айлантирганди.
Дунё қуруқлигининг олтидан бири қироличанинг мулки эди. Ерларининг қиймати ўша вақтларда 28 триллион доллар турарди. Ҳозирда дунё миқёсида ушбу инглиз талончилигига қарши бошланган, катталашиб келаётган ғазаб ва кураш бор. Илк бор бир АҚШ президенти лоббиларни остонасига чақириб “Мени энди ўз манфаатларингиз учун урушга торта олмайсиз” деб қиролича ва унинг капиталистларини дабдурусттан огохлантирди. Келиб Туркия билан ҳамкорликда ҳаракат қилиб, Ўрта Шарқдаги инглиз ва Европа ҳокимиятини тугатишга бел боглади.
Лондон аҳмоқ эмас, шунинг учун Шамдинлида, Адияманда кўчама-кўча кезиб, сартарошу баққоллар билан суҳбат қилмоқда. Шунинг учун PKK лидерлари қироличанинг расмий телевиденияси BBCдан оламга интервью беришмоқда. Шунинг учун фақат инглизлар қура оладиган Лондонга тобе бўлган сўлчи, диндор, илмоний, PKKликлар ақл бовар қилмас тарзда иттифоқ тузиб бирлашмоқда. Энг қизиғи, Туркия шимолий Ироқ ва Суриядаги коммунист курд террорист гуруҳларини бомбалаган сайин негадир фақат Инглиз матбуоти фарёду фиғон кўтармоқда. Думини боссанг бошини кўтарадиган илонмиди, а лаббай?