Англотеррор


  • 15 Августь, 2015
  • 1379

ИШИДнинг ортида инглизларнинг қўли борлиги яна бир бор исботланди. АҚШнинг ИШИДга қарши олиб бораётган ҳаво бомбардимонида инглизларнинг энг сараланган ҳарбий қисми ҳисобланадиган SAS отрядининг террористлар орасида бўлиши Англия ва ИШИД алоқасини фош қилди. Инглиз матбуотида “Express” газетаси чоп этган хабарга кўра, ўтган кунларда ИШИД нуқталарини бомбалаётган АҚШ қирувчи самоёлтлари бу нуқталардан  махсус сигнал олган.

Сигналда ўзларининг Англия ҳарий кучларидаги SAS (махсус ҳаво отряди) аъзоси эканлигини айтган аскарлар ўзлари жойлашган нуқтани бомбаламасликни илтимос килишган. Аскарларнинг координаталари ҳақида тўғри маълумот бериши ҳамда АҚШ ва Англия армиясидаги ривожланган қайд этиш системалари билан аниқланган нуқта илтимосга биноан бомбаланмади. Лекин бу воқеа матбуот томонидан ёритилгач, ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетди. 120 нафар инглиз махсус ҳарбий аскарининг ИШИД сафида нима қилаётгани ҳаммани қизиқтирди. Инглиз армиясидан берилган баёнотда “Аскарларимиз ИШИД сафида эмас, аксинча уларга қарши жанг қилмоқда” дейилсада, 120 нафар аскарнинг ИШИД либосларида бўлиши бу сўзларни йўққа чиқарди. Бунинг ортидан қироличанинг матбуоти ишга киришди. “The Sun”, “Mirror” каби нашрлар 120 нафар аскарнинг ИШИД ичида жосус сифатида юрганини ва муҳим разведка маълумотларини тўплаганлигини хабар берди. Лекин жосус эканлиги иддао қилинган 120 аскарнинг нима учун битта жойга тўпланиб олганлиги ҳақидаги савол бу хабарнинг ҳам ёлғонлигини фош қилди. Армия ва ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорлари айтаётган бу ёлғонларга қиролича ва Дэвид Кэмерондан хануз изоҳ келмади. Бу орада ИШИД ичидаги инглиз аскарларининг сони 120 билан чекланиб қолмаслиги ва тахминан 800 кишилик махсус ҳарбий отряд аъзоларининг бир қанча нуқтада террористлар сафида жанг қилаётгани хабар берилди.

Эдвард Сноуден ИШИДнинг ортида АҚШ, Англия ва Исроил разведкалари турганлигини айтганди. Ҳар ой Англиядан тахминан 200 киши ИШИД сафига қўшилмоқда. ИШИД сафидаги инглизларнинг сони 7 мингдан ошиб кетган. Уч инглиз ватандоши қизни Сурияга олиб кетаётган Ал Рашид исмли кишининг Канада ва Англия жосуси эканлигини аниқланганини билдирган эдик.

Асирларнинг бошини танасидан жудо қилиш видеоларида жаллод сифатида танилган ва ИШИДнинг энг машҳурларидан бири бўлган жиҳодчи Джон собиқ инглиз жосуси эканлиги аввалрок фош булган эди. 

Инглизлар мана шундай "иш"лашади. 


Бошқа мақолалар