Кипр элчихоналарини бекитмоқда


  • 23 Апрель, 2013
  • 1087

Анчадан буён Европа Иттифоқининг "касал одами" ролини ўйнаётган Жанубий Кипр Республикаси иқтисод қилиш учун Кения, Индонезия, Чехия ва Словения давлатларидаги элчихоналарини вақтинча бекитди.

Кипрнинг Рум (грек) қисмида тарқаладиган “Politis” газетасининг хабарига кўра, Жанубий Кипр Рум (грек) Республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан юқорида санаб ўтилган элчихоналарнинг вазифаси бошқа ўлкалардаги элчихоналарга юкланади.

Шу тариқа Индонезиядаги элчихонанинг вазифаси Австралия элчихонасига, Чехияники Словакияга, Словенияники Австрияга, Кенияники эса Жанубий Африка элчихоналарига юкланади.

Хабарга кўра, Жанубий Кипр шу тежамкорлик орқали йиллик бир миллион Euro иқтисод қилишни мўлжалламоқда. 


Бошқа мақолалар