- 2013-09-04
Россия Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига дронлар билан уюштирилган ҳужумда АҚШни жавобгар билиб “Қарор Киевда эмас, Вашингтонда қабул қилинди” деди. Россиянинг айбловига жавоб берган Оқ уй буни “кулгули” дея “Нима бўлганда ҳам бизнинг алоқамиз йўқ. Песков ёлғон сўзламоқда” деди.
Россиянинг суиқасд орқасида АҚШ турганлигини айтганидан кейин АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши стратегик коммуникация координатори Джон Кирби “Сизни ишонтириб айтаманки, АҚШнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Нима бўлганда ҳам бу ишлардан хабаримиз йўқ. Песков ёлғон гапирмоқда” дея Россиянинг иддаоларини “кулгули” деб баҳолади.
Кирби АҚШнинг Украинани чегарадан ташқарига ҳужумлар учун ташвиқ қилмаганлигини ва бунга изн бермаганлигини таъкидлаб “Ўзларини ҳимоя қилиш шартлари ёки олиб бораётган операциялари бизнинг кўрсатмамиз асосида бўлаётгани йўқ” деб гапирди.
Кремль матбуот котиби Песков берган интервьюсида суиқасдга АҚШни жавобгар билиб “Киев билан Вашингтоннинг буни рад этиши тентаклик. Бундай ҳужумлар бўйича қарорларни Киев эмас, Вашингтон қабул қилади. Киев фақатгина айтилганни бажаради” деганди.
Украина президенти Владимир Зеленский кечаги чиқишида суиқасд орқасида Киевнинг турганлиги ҳақидаги иддаоларни рад этиб “Путинга ҳужум қилмадик. Биз ўз ҳудудимизда жанг қиляпмиз, қишлоқларимизни ва шаҳарларимизни ҳимоя қиляпмиз. Путинга ёки Москвага ҳужум қилмадик. Бунинг учун етарли қуролларимиз йўқ” деб жавоб берганди.