Қозоғистонда иқтисодий ислоҳотлар


  • 22 Августь, 2015
  • 1522

2015 йил 20 августдан бошлаб Қозоғистонда тенгенинг эркин курсга ўтишига асосланган иқтисодий сиёсат юритила бошлади. Қозоғистон Марказий банк директори Қайрат Келимбетов ўз чиқишида валютанинг бозор курси шаклланишига банкнинг аралашмаслигини маълум қилди.

20 август куни тенге курси эркин қўйиб юборилиши билан тенге АҚШ долларига нисбатан 26% арзонлашиб, 1 АҚШ доллари 255 тенгени ташкил қилди. 21 август куни эса 1 АҚШ доллари 235 тенгега тушди. Мутахассисларга кўра, ушбу кўрсаткич душанба 24 августгача сақланиб қолади.  Доллар сотиб-олишдаги фарқ  2 тенгедан ошмаслиги керак.

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистонда миллий валюта – тенгенинг эркин курси тартиби киритилганини ижобий баҳолади. Жамғарманинг Қозоғистондаги бўлими раҳбари Ҳуссейн Самий ТАСС ахборот агентлиги мухбирининг бу мавзудаги саволига тасдиқ жавобини берди.

“Биз Қозоғистон Миллий банкининг тенгенинг эркин курсини киритганини ижобий қаршилаймиз. Биз мамлакат иқтисодиётига берган баҳолашимизда таъкидлаганимиздек, пул-кредит сиёсатининг янги инструментлари билан бир қаторда қайишқоқ айирбошлаш курсининг киритилиши сиёсий синчни мустаҳкамлайди ва макроиқтисодий мувоназатсизликларни барқарорлаштиришга кўмак беради”, деб айтди Самий.

Осиё тараққиёт банки (Asian Development Bank) Қозоғистонга тенге девальвацияси сабабли 1 млрд доллар миқдорида кредит ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда банк хабарномасида маълум қилинди.

“Кредит Қозоғистонга нефть нархининг дунё бўйлаб тушиб бораётгани ва қўшни мамлакатлар иқтисодиётидаги сустлашувнинг кутилмаган салбий оқибатларини юмшатиш учун ёрдам беради”, – деб ҳисоблайди Банкнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бўлинмаси етакчи иқтисодчиси Лотте Шоу-Цибель.

Мазкур маблағ Қозоғистон иқтисодиётини мамлакат тенгенинг эркин курсига ўтгани ва инфляциянинг таргетлаштирилиши (инфляция даражасини ушлаб туриш учун давлат томонидан чора-тадбирлар қўлланилиши)да Қозоғистон иқтисодиётини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Кредит 5 йил муддатга тақдим этилади.


Бошқа мақолалар