Қозоғистонликлар ЭРИни (ЭЦП) паспорт билан масофадан олишлари мумкин


  • 27 Апрель, 2020
  • 301

Қозоғистонликларда ЭРИни масофадан паспорт ёрдамида олиш имкони пайдо бўлди.

Бунинг учун электрон ҳукумат порталига кириб, “хизматлар” бўлимидан “ЭРИни масофадан олиш”ни танлаш керак.

Сўнгра калитни олиш учун керакли бўлган стандарт жараёндан ўтади.

Хабарда “Бугунги кунгача ЭРИни олишда баъзи ҳолатларда шахсий гувоҳноманинг муддати ўтиб кетганлиги учун система ҳужжат эгасини идентификация қила олмасди. Паспортнинг муқобил ҳужжат сифатида ишлатилиши буни енгиллаштиради” дейилди.  


Бошқа мақолалар