Қозоғистонда уй сотиб олиш учун янги қоидалар


  • 17 Июнь, 2025
  • 36

2025 йилдан Қозоғистонда янги қурилаётган уйлар бозорида ўйин қоидалари ўзгармоқда: Парламент улушли қурилиш устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қонунни қабул қилди.

Қонун имзолангандан сўнг қуйидагича ўзгаришлар жорий этилади:

Қурилаётган уйлар ва нотурар жойлар бўйича олдиндан тузилувчи олди-сотди шартномалари тақиқланади – фақат рухсатномалар олинганидан сўнг амалга оширилади;

Қурилиш компанияси улушли қурилиш учун маблағ жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлмаса, бундай қурилишни реклама қилиш тақиқланади;

Ҳокимиятлар ким ва қандай маблағ йиғаяпти, шуни кузатиб боради;

Ҳали рухсатнома олмаган уйлар учун ипотека бериш тақиқланади;

Барча ҳисоб-китоблар фақат нақд пулсиз (банк орқали) амалга оширилади —сояли келишувларга чек қўйиш мақсадида;

Қурилиш муддатини узайтириш 9 ой эмас, балки 5 ой билан чекланади.

Шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи чоралар ҳам жорий этилади:

Уйнинг каркас қисми қурилгандан сўнг, қурувчилар учун талаблар юмшатилиши;

Ҳокимият рухсатномасини олгандан сўнг улушчиларнинг пулларидан фойдаланиш имконияти;

Қурилиш компанияси капиталига қўйилган талаб 15 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилади.

Шунингдек, улушчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилиши режалаштирилган – ушбу орган улушли қурилиш лойиҳалари қонунийлиги ва инвестициялар хавфсизлиги тўғрисида маслаҳат беради.

Илгари шартнома фақат улушчи (харидор) ва қурувчи ўртасида тузилган бўлса, энди уларга қўшимча равишда агент банк ва махсус лойиҳа компанияси ҳам қўшилади. Шу тарзда, Krisha.kz нашри ёзишича, битимда тўрт томон иштирок этади. Қурилишчи компания тўғридан-тўғри улушли қурилиш билан шуғулланмайди, балки алоҳида лойиҳа компаниясини ташкил қилиб, шу орқали лойиҳани амалга оширади.


Бошқа мақолалар