- 2015-04-08
“Googleнинг Америка теран давлати билан алоқалари жуда яхши. Хиллари Клинтон ташқи ишлар вазири бўлган даврда борган ҳар сафарида Google учун ишлади. Энди эса Google ҳақини бермоқда. Ҳамкорлик "a quid pro quo" (олинган нарса эвазига берилган нарса) қоидасига асосланганини айтиб ўтишим керак. Googleда Трамп исми қидирувга берилганда салбий хабарлар, Хиллари Клинтон қидирувида эса жуда ҳам ижобий хабарларни кўрамиз. Вашингтондаги теран давлат Google воситасида жуда муҳим одимлар ташлади...” Бу сўзлар менга тегишли эмас. Wikileaks асосчиси Джулиан Ассанжнинг сўзлари.
Хўш, бугун бир одим олдинда бўлиб кўринган Хиллари Клинтонга ким дастак бермоқда? Citigroup Inc, Goldman Sachs, Morgan Stanley, JPMorgan Chase&Co, Morgan Stanley, University of California, Time Warner, Microsoft, Walmart, Coca Cola Pfizer, Exxon Mobil, Procter&Gamble, Boeing, Nike, Hewlett-Packard, e-Bay, General Electric, Intel, Chevron, Harvard University, Morgan&Morgan, Kirkland&Ellis, Corning Inc, Greenberg Traurig LLP, Sullivan&Cromwell, Ernst&Young, DLA Piper, Noble Energy...
Америкадаги ПРЕЗИДЕНТЛИК пойгасида БАРОНЛАР олдинга чиқиб, баронларнинг барони ДЖЕЙКОБ РОТШИЛЬД дунё миқёсида жуда аҳамиятли ҳисобланган оилаларга махсус мактуб юборди.
Мактубда жуда муҳим нуқталар бор эди. Нималар бўлиши ҳақида маълумотлар берганди. ЭЛИТА деб маълум бўлган шахсларга борган мактубда шу ифодалар ўрин олганди:
“2016 йилда дунё иқтисодиёти ва глобал молия бозорлари учун улкан банкротлик кўринмоқда. Россия доллар қарздорлиги сабабли тарихий кризисга учрайди. Бразилия, Нигерия, Қозоғистон ва Украина учун айни сценарий амалга оширилади. Чунки бу ўлкалар сўнгги йилларда катта қарзлар олди. Бу ўлкалардан ташқари нефтга қарам бўлган ўлкалар учун ҳам кризис бўлади. Чунки нефтга асосланган иқтисодиёт энди тугади. буни тушуниб етган оёқда қолади.
Хитойда ҳам кризис бўлади. Ўрта Шарқдаги хаос яна-да кучаяди. Минтақадаги тузум жуда қарама-қарши ҳол олади. Бу эса инвесторларнинг янги жой топишларини таъминлайди. Улкан пулларнинг бошқарадиганларнинг олдимиздаги йилларда катта даромад қўлга киритиш ўрнига пулларини ҳимоялашга уриниши жуда ақлли ечим бўлади...” Аслида БАРОН Ротшильд ҳолатни ўрганган.
Энди катта пул топа олмайсиз. Пулингизни ҳимоялай олсангиз, шунинг ўзи катта фойда ва муваффақият. Хабарнинг бир бўлими ЎРТА ШАРҚдаги нефть қиролликларига... “Нефтим бор!” деб нефтингга ишонма, у даврлар ўтди. Янги дунё қурилмоқда. Ва бу нефтнинг бошқа кучнинг қўлига ўтиб қолмаслиги учун ЎРТА ШАРҚда алғов-далғовликлар битмайди. Ўладиганлар, қайғу-алам чекадиганлар, кўз ёши тўкадиганлар яна мусулмонлар бўлади, албатта булар БАРОНнинг фикрлари...