Коронавирус эпидемияси тузоқми?


  • 23 Март, 2020
  • 621

Коронавирус саросимаси баъзиларга кўра янги дунё тартибининг бошланиши деб баҳоланмоқда.

Юқумли хасталиклар бугунги кунда террор фаолиятига айлангандек. Зудлик билан халққа етказилишининг яхши томони унга қарши тадбир олишни таъминлайди. Ёмон томони эса ваҳимага йўл очади, террор таъсирини кўрсатади. Бугун коронавируснинг зарари оз бўлса ҳам одамларнинг шундай қўрқитмоқдаки, иқтисоддан бошлаб ҳар бир соҳада катта таъсир кўрсатмоқда.

Урушлар, табиий офатлар аҳоли сонини камайтирганидек, юқумли хасталиклар барчасидан ҳам кўп одам сонини камайтиради. Ҳатто бугун глобал кучлар борган сайин ортаётган ва ёшлар учун оғир юк ҳолига келган қари аҳолини йўқ қилишни хоҳлашлиги, бу учун хасталиклардан мадад кутаётганлиги ҳақида фараз бор. Дарҳақиқат коронавирус ҳаммадан кўп қариларга ҳалокатли бўлмоқда.

Хасталиклар қаҳатчиликка ва қимматчиликка йўл очиб, аҳоли сонини камайтирган ҳамда миграцияга олиб келган. Юқумли касаллик тарқалган жойда иқтисодий, сиёсий тизим ўзгарган. Урушларнинг тўхташига, ҳукуматдаги ўзгаришларга сабаб бўлган. Тиббий табқиқотларни ривожлантирган. Юқумли хасталикларга дори-дармонлар топилган.

Коронавирус кўп жон олмади, лекин оммавий кураш воситалари сабабли овозаси кучли бўлди. Аслида мақсад шу эмасмиди? Баъзилар коронавирус каби хасталиклар янги дунё тартиби учун қўлланилган бир лойиҳа деган фикрда. Кундан-кунга сони ортаётган ва капиталист жамиятда юк бўлаётган қарилар фидо этилади, сўнгра давоси топилиб, янги тартиб ўрнатиш саҳифаси бошланади.

Баъзиларга кўра эса, тижорат ҳажми сўнгги йилларда бир неча баравар ошган, ватандошларига чип ўрнатган, уларга ижтимоий балл бериб кучайтирган Хитой бунинг учун қулай тажриба майдонидир. Коронавирус ўчоғи бўлган Ухань дунёнинг энг катта 500 та ширкатнинг 300 таси жойлашган шаҳардир.

Дунё иқтисодидаги улуши 4%дан 15 йилда 16%га чиққан, дунё иқтисодидан ҳисоб сўраган ва АҚШ қаршисига ўзгача иқтисодий модел билан чиққан Хитойга ҳадди билдирилиб, қуришни истаган Хитой-Россия-Эрон-Туркия йўналиши бузилади. Бу хитойлик сайёҳларни, Хитойдан келадиган импорт ва глобал ширкатларнинг хомашё занжирини узади, лекин буларнинг барчаси Хитойни тиз чўктириш учун чидаса бўладиган зарарлардир.

Баъзиларга кўра эса, бунинг тагида Хитой ҳукумати турибди. Вирусни 2 ой сақлаб, режим мухолифлари маркази бўлган Ухань шаҳрини бутунлай бекитиб ташлади. Сўнгра эса ҳеч нарса кўрмагандек ишида давом этмоқда. Бир тарафдан Европага, бошқа тарафдан Россия оғир зарба берилмоқда. Бу сценарийга кўра, камида Маодек кучли коммунист Си Цзиньпин аҳолини мувзанатга келтириб, ҳавосини тоазалади, мухолифларни синдирди ва кризисдан кучли ҳолда чиқмоқда.

XIV асрдаги “Қора ўлим”, яъни вабо эпидемияси бутун Европанинг тизимин ўзгартирганди. Қишлоқнинг аҳолининг катта қисмининг ўлими тирик қолган қишлоқликларнинг савдо-сотиғи кучайишига хизмат қилди. Феодал тизим заифлади. Бу эса тижорат марказли иқтисодиётни келтириб чиқарди. Очиқ денгизга чиқишдан қўрқадиган европаликлар илк бор ушбу хасталикдан кейин Атлантик океанига чиқдилар. Бу эса кашфларнинг бошланғичи бўлди.

Юқумли касалликлар армиялар қила олмаган ишларни амалга оширди. Хитойнинг шимолида 164 йили юз берган вабо эпидемияси аҳолининг 20-40%ининг ўлимига сабаб бўлди. Қолган халқ очлик сабабли ўлганларнинг жасадини ейишди. Бу хаос 300 йил Хитойни бошқарган Мин империясини қулатди. Шимолдан келган қароқчилар давлат бошқарувини қўлга олди.

Гаитида 1801 йили тарқалган сариқ безгак француз мустамлакачиларга қарши исёнга сабаб бўлди. Исённи бостиришга келган 50 минг зобит, аскар, доктор эпидемиядан ўлди. Фақатгина 3500 нафари қутулиб, ортга қайтди. Шу тариқа Франция нафаақат Гаитини, бугун АҚШ штаталаридан бири бўлган Луизиана билан бирга Америка қитъасидаги барча мустамлакаларидан маҳрум бўлди.

Элвин Тоффлернинг “Учинчи тўлқин” китобида баён этилишича, инсоният уч даврни бошидан ўтказган: Аграр жамият, аҳоли сув бўйларида, қишлоқ жойларда яшаган. Саноат жамияти одамлар шаҳарларга интилган. Учинчи давр маълумот давридир. Энди одамлар катта шаҳарлардан чеккароқда яшашни истайди. Шаҳарларда тирбандлик, ҳаво ифлослиги ва шовқин камаяди.

Инсоният ҳаётида роботларнинг ўрни борган сайин ортмоқда. Автоматлаштирилган омборлар воситасида қўл теккзимасдан товарларни жойлаштириш ва ташиш мумкин бўлмоқда. Энди одамлар офисларда эмас, уйларида ишлашади. Рақамли ширкатларнинг юлдузи порлайди.

Бу сабабли крипто пул қадри ошади. Чунки вирус асосан қоғоз пулдан тарқалмоқда. Крипто валюта бир жиҳатдан банкларни заҳира йўл излашга мажбурлаб, иқтисодий фаолиятларини тезлаштиради.

Буларни ҳисобга олганда коронавирус баъзиларнинг фикрича янги дунё тартибининг репетицияси сифатида кўрилмоқда. Хоҳ тузоқ бўлсин, хоҳ баъзи глобал кучлар вазиятдан манфаат топиш учун фойдаланган бўлсин, бу хасталикнинг дунё тартибини асосли шаклда ўзгартиришига шубҳа йўқ. Масонлар шиори бўлган “ordo ab chaos”, яъни “Сувлар лойқаланмасдан тиниқлашмайди”.

Пайғамбаримиз “Бир жойда юқумли хасталик тарқалганини эшитсангиз у ерга борманг. Сиз яшаган жойда юқумли касаллик тарқалса, у ердан чиқманг” деб марҳамат қилганлар. Бу карантин деганидир.

Ажали етмаган ўлмайди. Касаллик мутлақо юқади деган нарса йўқ. Ҳатто хастага қараётган киши тозаликка риоя қилса, касаллика қарши дориларни қабул қилса, касал бўлмайди. Касал бўлса ҳам осон кечади. Акс ҳолда инфекция бўлимида ишлайдиган докторларнинг барчаси ўлиб кетиши керак эди.

Қадимда мусулмонлар тозаликка қаттиқ риоя қилгани учун юқумли хасталиклар жуда ҳам кам бўлган. Яқинда Европада ўтказилган сўровнома натижасида ҳожатхонадан кейин қўл ювадиганлар рўйхат бошида босняклар, арнаутлар ва турклар келмоқда. Буларнинг барчасининг муштарак нуқтаси мусулмонликдир. Ислом дини ҳам соғлиқни сақлашга аҳамият берган, ҳам даволанишни амр этган.

Қуёш ва ой тутилиши, шиддатли шамол, кундузи зимистон қоронғулик ва кечаси кундуздек ёришиб кетиши, зилзила, чақмоқ, тинмай ёғаётган қор, ёмғир ва юқумли хасталиклар ёйилган вақтда жума ва жамоат билан намозни тарк этиш жоиз. (Радд-ул мухтор)


Бошқа мақолалар