Кўрфаз жазирамаси


  • 15 Июнь, 2017
  • 1017

Кўрфаз кризиси шиддат билан давом этмоқда. Пентагон тўхтайдиганга ўхшамайди. Тинмай фақат ўз мақсадига етиш учун ҳамла қилмоқда. Лекин бу улар ғолиб бўлади деган маънога ҳам келмайди. Ғалаба билан якунланмаган кўп ўйинлар бор тарихда. Биз эса бўлиб ўтган воқеаларга назар ташлайлик.

2013 йил ИЮНЬ ойида Қатар амири шайх Ҳамад бин Халифа ал-Таний тахтини 33 ёшли ўғли шайх Тамим бин Ҳамад ал-Танийга топширди. Аслида бу жуда катта ҳодиса эди, лекин ҳеч ким унинг моҳияти билан қизиқмади. Бу шунчаки тахт эгаси ўзгариши эмасди. Айниқса Туркияга кўпроқ алоқаси бор эди.

Отаси даврида ҳам Туркия билан алоқалар ёмон эмас эди. Лекин ўғли тахтга ўтириши билан алоқалар савияси чўққига чиқди. Мана шу алоқаларнинг қалбдан ва жуда иссиқ равишда қурилиши ерюзининг баъзи марказларини ҚИЗИЛ ТРЕВОГА ҳолатига келтирди. Ҳикоя шундан бошланади. ҚАТАР кризиси оддий кризис эмас. ҚАТАР фақатгина ҚАТАРдан иборат эмас.

Қатарга ташланишга қарор қилган Пентагон айни вақтда Туркия, Британия ва Францияни ҳам нишонга олди. Қатар ота амир даврида АҚШ-Британия мувозанатига катта аҳамият берарди. Чунки бир-икки воқеа билан ПЕНТАГОН уни етарлича қўрқитиб қўйганди. Лекин ўғил амир тахтга ўтиргач, ишлар ўзгача тус олди. Охирги 4 йилдаги Қатар-Туркия яқин ҳамкорлиги уларни ақлдан оздирди.

Ёш амир Эрдўғон шайдоларидан эди. Буни билмайдиганлар йўқ. Ўғил тахтга ўтириши билан илк қадам сифатида Қатар Туркиянинг ёнидан жой эгаллади. Эсласангиз, 2014 йилТАНИЙ ҳақида бир-икки оғиз гапиргандик:

“...Буни билган Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Таний 1 ой ичида учинчи бор Жиддада Саудия Арабистон қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз билан учрашди. Қиролни“Ғарбга кўп ишонаверма!” деб огоҳлантирди. Туркия мусулмонлар ва мазлумларнинг “умид”ига айланган сайин, бундан энг кўп Яқин Шарқдаги қўғирчоқ шайхлар, раҳбарлар ва уларнинг хўжайинлари безовта бўлиб, ҳурка бошлади. Лекин қўрқаннинг ажалга фойдаси йўқ.” Яъни Таний қиролга “АҚШ билан ҳамкорлик қилма, бир умр қўрқиб яшай олмайсан” деди.

Мана шу учрашувдан кўп ўтмай қирол АБДУЛАЗИЗ ЎЛДИ.

Харитага қарасангиз, Қатар жиччагина бир ўлка. Аҳолиси кам, армияси йўқ, қурол-аслаҳага эга эмас. ТЎҒРИ. Лекин Қатар, ҳамкорлик қилган ўлкасининг иқтисодини осмону фалакка чиқариб юборадигандай даҳшатли энергияга эга! Энергия билан Пулга ҳам эга! Ва энг муҳими, булардан унумли фойдалана олиш маҳоратига ҳам эга!

Ўғил Таний тахтга ўтиргач, Эрдўғоннинг энг яқин дўстига айланди. Устига устак бир неча ойда-ёқ! Хўш, бир неча ойда бирданига қурилган яқин дўстликнинг ортидан Туркияда нималар юз берди? Ким эслай олади?

ҲА, 17-25 ДЕКАБРЬ ҳодисаси...

ҚАТАР билан яқинлик 17-25 декабрнинг энг муҳим мотивацияларидан бири эди. Эрон каби Қатар ҳам ҳисобга тортилиши керак эди. Пентагон ўша йилларда кимни ҚЎТИРдек кўрса, уларга ҳамон ҚЎТИРдек муомала қилинарди! Туркия улар билан дўстлик қурмаслиги, узоқдан пульт билан бошқарилиши керак эди. Лекин Анқара ўз қарорини ўзи мустақил равишда олгач, ҳаммаси бирга ёпирилди. Қатар 17-25 декабрь ҳодисаларининг марказига ирғитилди. Нимага?

Туркия билан дўстлик қургани учун! Буларнинг жаримаси кимга тўлатилмоқчи эди?ЭРДЎҒОНга! Шарқ ва Араб оламига кўпроқ этибор бера бошлагани учун! Кейинги ҳужумлар узоқ куттирмади. АҚШдан бошқарилаётган ҳаракатларнинг орти узилмади. Мақсад Эрдўғон ва Туркия белгилаган йўналишни ўзгартириш эди. Эсланг, қандай шов-шув кўтарилиб, Эрдўғон ва Туркияга қарши олди-қочди гаплар билан зарба беришганини. Улар бундан пасткашликдан ҳали-ҳануз воз кечишмайди.

Чунки ПЕНТАГОН Анқарага зарба берган сайин у АҚШ томон эмас, Қатар томон интилмоқда. Бу Пентагон кутган натижа эмас. Одатда АҚШ билан ҳамкорлик қилгиси келмаган давлатларда сиёсий бўҳронлар, портлашлар содир бўлади. Уни ким содир қилиши ойдан равшан. Пентагон учун мутлоқ ғалаба ва мутлоқ ҳамкорлик рақибининг тиз чўкишидир. Тиз чўкасан, Пентагоннинг буйруқларини сўзсиз бажарасан! Тамом вассалом! Саудия Арабистони, Б.Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва Яман Пентагон олдида тиз чўкди. Фақат Туркия ундай қилмади. Қатар ҳам ундай қилмади! Шу сабабли Эрдўғон яна нишонга айланди. Қатар ҳам нишонда...

Энди қўлларидан келганини аяшмайди. Агар ҚАТАР таслим бўлса, Вашингтон жуда катта ғалабани қўлга киритади. Пентагон ҳозир Туркияга ҳамла қилиш учун бор кучини тўпламоқда. Яқинда уриниб кўришади.

Қатарни ҚАМАЛга олишдан қисқа вақтда шунчалик таъсирли натижа олишлари жасоратларини орттирган кўринади.

Қатарга қарши АҚШнинг сафидан жой олганларга бир разм солинг. Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, Бирлашган Араб амирликлари...

Бу ер КЎРФАЗ! Нефт ва газнинг ватани. Хўш бу ердаги энергия асосан ким учун ҳаётий заруратга айланган? Тўғри, Хитойга!

Хитой ишлаб чиқаришга, маҳсулотини сотишга ва бу учун АҚШ хавфидан узоқроқ ИПАК ЙЎЛИдан фойдаланишга муҳтож. Пентагон Трампни тахтга чиқариб, қиладиган ҳамласини олдиндан ҳисоблаб қўйди. Улар хавф-хатардан хабардор эди. Ҳамла устунлигини қўлга киритиш учун олдинроқ ҳаракатга тушиб қолишди. Обаманинг раҳбариятидан кўп шикоятлари бор эди. Булар ўзгариши керак эди.

Шунинг учун Трампдай бир ПРЕЗИДЕНТнинг Оқ уйга кўчиб келиши шарт эди. Режа амалга ошди. Кейин Қатар операцияси орқали Британия, Туркия ва Франция зарба олди. Лекин Хитойни ҳам унутмаслик керак. Ишлаб чиқарадиган ва маҳсулотини сотиб,ТИЖОРИЙ ИҚЛИМ ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН асосий куч бу ПЕКИН эди. Унинг ортида эса, инглизлар турарди...

Пентагон Англияда портлашлар содир қилса ҳам, бориб тўғридан-тўғри Хитой билан ўралашмади. Тўппа-тўғри КЎРФАЗга келди. НЕФТЬ ва ГАЗ сотувчиларини бир қаторга тизиб, “Хитойга узатиладиган ҳар бир томчи нефть ва газдан хабарим бўлиши керак” деди. Яъни Хитойни ўз жойида, энергияни шахта устида назорат қилмоқчи бўлди. Бориб 1,5 миллиардлик ўлка билан жанг қилиш ўрнига майдон марказига келиб масалани марказдан ҳал қилиш йўлини танлади.

АРАБЛАР бунга сўзсиз розилик билдирди. Бу зарба асосан Хитойга ва Ипак йўли лойиҳасига эди. Агар араблар АҚШ орбитасидан чиқмаса, Хитой ҳам, Британия ҳам яқинда Вашингтон билан ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА МАЖБУР БЎЛАДИ.

Агар кутилмаган ҳамлалар рўй бермаса, агар қаршидан қўққисдан зарба еб қолмаса, АҚШ бу ўлкалар билан фақат ҳамкор бўлиш билан чекланмай, ИПАК ЙЎЛИнинг йўналишини ҳам ўзгартиришга уринади! Агар рақиблари қарши ҳужумга ўтмаса, АҚШ уларга жарима тўлатиш учун бор кучи билан уларнинг устига ташланади. Пентагон нишондаги ўлкалар ҳақида йил охиригача турли режалар устида ишламоқда. Ўзлари келадими, ё "аллаким"ларни юборадими, номаълум. Лекин келишлари аниқ!

АҚШ ўз қўли остида ҳамиша унга итоат қиладиган, оғзига қараб турадиган пойтахтлар бўлишини хоҳлайди. Чунки бунга ўрганиб қолишган! Анча йиллардан бери жаҳондаги "мустақил" давлатлар шундай ҳаёт кечириб келишган-да ахир. Буёғига "бунақаси кетмайди" дейдиган ҳақиқий мустақил давлатларни томоша қилиш имкони туғилгандек гўё. Бу ёз ҳар йилгидан иссиқроқ ўтса керак. 


Бошқа мақолалар

  • 2015-01-30
Пул уруши