Атамбаев: Нурчи Фетулла лицейларини бекитмайман


  • 2 Декабрь, 2016
  • 972

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўлкасидаги ФЕТО (Фетулла террор ташкилоти) лицейлари ҳақида баёнот берди.

Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида интервью берган Атамбаев шундай деди: “Мен Гуленни танимайман. Лекин Сабот лицейларини Туркия ва Қирғизистонда давлат тўнтариши ҳозирлаган сиёсий ташкилот билан тенглаштириш тентаклик бўлади. Биз Саботнинг нималар қилаётганидан хабардормиз. Лекин, табиийки, мен барибир Сабот Лицейлари дастурларини ўзгартириши учун кўрсатма бердим. Бундан ташқари бу Лицейларнинг бош ташкилотчиси Таълим вазирлиги бўлиши ҳақида келишдик. Вазирлик бу мактабларни бекитиш ҳуқуқига эга бўлади. Назоратни кучайтирамиз. Мактабларни номини ҳам Сапат деб ўзгартирамиз. Бу Сифат дегани”

Атамбаев аввлроқ бир учрашувда Туркия президенти Эрдўғонга “Тоййиб оға” деб мурожаат қилган ва “50 миллион қарзимиздан кечинг, сиздан бошқа оғамиз йўқ” деганди.

Журналистларнинг “Турк тилида гаплашувчи давлатлар орасида ўтказиладиган кенгашнинг қолдирилиши Эрдўғон билан муносабатларнинг ёмонлашуви сабаблими?” деган саволига Атамбаев “Эрдўғондан жуда миннатдорман. Туркия 50 миллион долларлик қарзимиздан кечди. Бишкекда турк касалхонасини қуришмоқда. Кенгаш келгуси йил март охирида ёки апрель ойи бошида ўтказилади. Эрдўғон ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан бу масалани келишдик” деб жавоб берди. 


Бошқа мақолалар