- 2014-08-18
Шубҳасиз ҳар миллатнинг туристларни лол қолдирадиган ўзига хос ҳол ва ҳаракатлари бор. Қуйида Россиядан ҳайратга солувчи баъзи нарсаларни келтирамиз:
“Тузоқ” турникетлар: Россияда метрога киришда жангари фильмларда ҳам ҳис қилмаган босимни ҳис этишингиз мумкин. Жетон ёки карточкани қўлланмасдан турникетдан ўтишга уринсангиз, тўсиқлар бирдан “инларидан” чиқиши мумкин.
Ичкарига очиладиган эшиклар: Одатда бутун эшиклар ташқарига очилса, Россияда бутун эшиклар ичкарига очилади. Уй, театр, мактаб фарқи йўқ. Эшикларнинг Россия разведкаси КГБнинг операция жараёнида осон синдириб киришини таъминлаш мақсадида ичкарига очиладиган қилиб қурилганлиги ҳақида афсоналар юради. Лекин диққатли бўлмасангиз, пешонангизни уриб олишингиз мумкин бўлган бу эшиклар аслида Россиянинг ҳаддан ташқари совуқ ҳавонинг ичкарига киришига тўсиқ бўлиш учун ичкарига очилади.
Зелёнка: Бу номи ғалати бўлган дори Россияда кўп ишлатилади. Шу сабабдан Россияга борганингизда кўчада қизамиқ бўлган, лекин қизил доначаларнинг ўрнига яшил рангни кўрсангиз чўчиманг. Бу янги касаллик эмас. Руслар бизлар кўпинча ишлатадиган йод сингари антисептик сифатида зелёнкани ишлатишади. Кичик яраларда, тери шилинганда бу яшил дорини суркашади ва ярасига кўра турлича тасвирлар пайдо бўлади.
Оқ қайин (берёза) суви: Россиядаги дўконларда ҳайрон қолдирадиган бир нарса бор: Оқ қайин дарахти суви. Оқ қайин дарахтидан тўғридан-тўғри сузиб олинадиган ва “мева суви” сифатида баҳоланадиган бу ичимлик Россияда кўп истеъмол қилинади. Экзотик ва ширин таъмга эга бўлган ушбу ичимлик қишу ёз россияликларнинг дастурхонидан тушмайди.
Кўмир: Овқатдан заҳарланиб қолдингизми? Ваҳима қилманг, кўмир бор. Шимувчи карбон бундай ҳолатларда бутун дунёда кенг ишлатса ҳам руслар актив карбонни “қора аспирин” сифатида ишлатадиган ягона миллат. Ғарб давлатларида бу карбон оқ ёки жигарранг бўлади.
Писта: Россияда 200 йил аввал кириб келганига қарамай, писта ҳозирги Россиянинг ажралмас қисмига айланган. Ҳатто писта чақишни Россияда бир “медитация қилиш” деб айта оламиз.
Бабушкалар: Россияда 2012 йил Евровидения қўшиқ танловида кўрган бабушкалардан ҳам эпчилроғини кўришимиз мумкин. Бизда “онахон, хола” деб эъзозланадиган бабушкаларни -30 даража совуқда қор кураётганини, ётоқхоналарда қоровуллик қилаётганини кўрамиз.
Метрода саёҳат қиладиган итлар: Тарихий ва жимжимадор метролари билан тилларда достон бўлган Россиянинг метросида сайр қилувчи итларни учратишимиз мумкин. Ўлкада ҳар қандай метрода китоб ёки газетасини ўқиётган одамнинг ёнида итни кўришингиз мумкин. Бу бизга қизиқ бўлиши мумкин, лекин ўзлари бунга ўрганиб кетишган.
Тузлама суви: Бу бизни унчалик ҳайрон қодирмаса ҳам ғарбликларни ҳайратга солади. Чунки ҳар дастурхонда албатта бўладиган тузлама суви ғарбликларни “маст” қилиши мумкин. Ҳатто тузлама суви Россияда шунчалик кўп истеъмол қилинадики, газ қувурларининг ўрнига тузлама суви учун қувур тортиш кераклиги ҳақида ҳазиллар юради.
Россиянинг табиий газ заҳиралари 13,2 миллиард олимпиада сузиш ҳовузига тенг.
Киши Россиядаги Карачай кўлининг қирғоғида туриб, ўлдирадиган даражада радиация олиши мумкин. Бунинг сабаби кўлнинг яқинида жойлашган ва 1990 йилгача сир сақланган Россиянинг энг катта ядро реакторларининг сувни ифлослашидир.
Россиянинг майдони бироз вақт аввал сайёра категориясидан чиқарилган Плутондан ҳам катта. Россиянинг майдони 17 миллион квадрат километр, Плутонники эса 16,6 миллион квадрат километрни ташкил қилади.
Россиянинг энг бадавлат 20 кишисининг жами бойлиги 227 миллиард долларни ташкил қилади. Бу эса Покистоннинг 215 миллиард долларлик ЯИМни ортда қолдиради.
Иккинчи жаҳон урушида совет иттифоқи 1 миллиондан ортиқ аёлни қуролли кучлар сафига олган. Улардан снайпер, тўпчилар отрядида, танк экипажида фойдаланган. Ҳозирги куна Россия армиясидаги аёллар орасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда.
Россиянинг аҳоли сони 1993 йилдан бу кунгача 6,6 миллион кишига камайди. Россиянинг 2010 йилда 141 миллион бўлган аҳолиси 2050 йилга келиб, 126 миллионга тушиб қолиши кутилмоқда.
Кунига 9 миллион йўловчи Москва метросидан фойдаланади. Бу Лондон ва Нью-Йорк метроларининг кунлик йўловчилар йиғиндисидан ҳам кўп.
Россия 1868 йили Аляскани АҚШга 7,2 миллион долларга сотди. Бу эса бир гектарга 2 центдан ҳам кам нархдир.
Бутун дунёдаги чучук сувнинг бешдан бири Россиядаги Байкал кўлида.
Россияда жиноят даражаси АҚШдан икки марта кўп. Ҳар 100 минг кишига 9,7 жиноят тўғри келади.
Россияда газ, суюлтирилган углеводород гази ва рафинад маҳсулотларини ташувчи қувурлар бир-бирига улаб чиқилса, ер шарини 6 марта айланиб чиқади.
Россиянинг 87 миллиард баррел нефть заҳираси бор. Бу эса ўлканинг 75 йиллик истеъмолини қондиришга етади.
Дунёдаги бойитилган ураннинг 50%и Россияда. Ўлкадаги жами миқдори 695 тонна.
Янги чиққан бир қонунга кўра, Россияда болаларга гомосексуаллар ҳақида гапириш тақиқланган. Буни гапирганларга қарши “ёшларга гомосексуалликни тарғиб қилиш” айблови билан судга бериш мумкин.
Баъзи афсоналарга кўра, Россияа ҳеч ким билмайдиган ва хариталарда ҳам кўрсатилмаган 15 та махфий шаҳар мавжуд.
Россияда аёллар сони эркаклардан 9 миллионга кўп.
Ғарбий Сибирдаги Мегион шаҳри мэри Мегионда “баҳона тўқишни” тақиқлади.
Русларнинг учдан бири қуёш ер атрофида айланади деб ҳисоблайди.
Бадавлат руслар йўлдаги “пробка”лардан қочиш учун сохта “Тез ёрдам” машиналардан фойдаланади. Сибир минтақаси Россиянинг 77%ини ташкил қилади.
Россия-АҚШ чегарасининг энг яқин бўлган Диомеда ороллари орасидаги масофа 4 километр. Кичик Диомеда ороли АҚшга, Катта Диомеда ороли эса Россияга қарашли.
Пётр I даврида Россияда “соқол солиғи” деган солиқ бор эди. Ўлкада соқол қўйган ҳар бир одам бу солиқни тўлашга мажбур эди.
Россия ва Япония II жаҳон урушидан кейин ҳозиргача тинчлик шартномасини имзоламаган. Бунинг сабаби икки давлат орасида Курил ороллари низоси.