Дания бутун дунёни алдади


  • 14 Сентябрь, 2015
  • 1375

Даниялик полиция ходимининг суриялик эмигрант қизалоқ билан ўйнаб ўтирган фотосурати бутун дунёга тарқалди. Дания ўзини эмигрантларга дўст қилиб кўрсатди. Лекин давлат биттаям қочоқ эмигрантни қабул қилмаганлиги маълум бўлди.

Туркия давлати 2 миллиондан ортиқ қочоқни қабул қилди. Ўлкаларидаги уруш ва хаосдан қочганларнинг бир қисми эса Европага йўл олди. Бу сафарларнинг кўпи қайғули якунланди. Эгей денгизи ҳар куни ўнлаб эмигрантларга мозор бўлди. Инсоний қадр-қийматлар асосига қурилганлигини идаао қилувчи Европа иттифоқи эса бу фожеаларни фақатгина кузатиб турди.

Ҳатто эмигрантлар келишига тўсқинлик қилиб лагер қурган ўлкаларга моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Европа ўлкаларининг ягона мақсади қочоқ эмигрантларнинг ўз чегараларидан ўтмаслиги эди. Лекин 3 ёшли Айлан Курдийнинг жонсиз танаси Бодрум соҳилларига чиқиб қолгач, Европанинг виждони қимирлагандек бўлди. Германия, Франция ва Австрия ўз чегараларини эмигрантларга очишга қарор қилишди. Жами 5 минг қочоқни қабул қилган ўлкалар “ХУш келибсиз” деган лавҳалар тайёрлатишди. Буларга қарамай эмигрантлар ҳар чегара қаршисида тиқилинч бўлиб қийналишди. Германия орқали қатнаётган поезд рейсларини бекор қилган Дания эса йўлларни очишга қарор қилди.

Дания-Германия чегарасидаги Падбург шаҳри яқинида оиласи билан автобанда пиёда ҳолда Швецияга ўтишга уринган кичик эмигрант қизалоқ билан даниялик полициячи ўтириб ўйин ўйнади. Бу фотосуратлар бутун дунёга тарқатилди. Ижтимоий тармоқлар полициячи ва кичик қизалоқнинг суратлари билан ларзага келди. Лекин бу нарсалар Даниянинг рекламаси эканлиги маълум бўлди. Ўлка бутун чегараларини бекитиб, бирортаям қочоқни қабул қилмаганлиги маълум бўлди. Аксинча киришга уринганларни босим остида сепилган сув билан қарши олгани билдирилди. Ўйин ўйнаётган қизалоқ эса суратга олиш тугагач ортига қайтарилгани иддао этилди. 


Бошқа мақолалар