Башар Асад жон талвасасида


  • 6 Декабрь, 2012
  • 1316

Асад билан учрашган Лукянов “Руҳий ҳолатини хулосалайдиган бўлсак, у чорасиз” деб таърифлаган Сурия лидерининг ягона қўрқувини ёзди.

Америка “New York Times” газетасининг хабарига кўра, Россия ҳукумати томонидан Асад билан кўришишга юборилган шахслардан бири Фёдор Лукянов Сурия лидерининг 22 ойдан бери давом этаётган гражданлар урушида ғалаба қозонишга бўлган умидини узганлигини ва нима бўлган тақдирда ҳам аёвсиз ўлдирилишига ишонишини таъкидлади. Икки ҳафта аввал бир гуруҳ мансабдор меҳмонлар билан Асаднинг қабулида бўлган Лукянов Москвада “New York Times”га берган интервьюсида “Руҳий ҳолатини хулосалайдиган бўлсак, у чорасиз” деди.

Шом шаҳри кафтдек кўриниб турадиган Қасиун тоғи тепасида жойлашган Ташрин саройида жон сақлаётган Асаднинг ваҳимасини кўрганини айтган рус журналисти таассуротларини шундай баён қилди: “Агар дипломатик дахлсизлик олиб, бошқа бир ўлкага боришга ҳаракат қилса, ўз одамлари ва қариндошлари тарафидан; ватанида қоладиган бўлса мухолифлари тарафидан ўлдирилишидан қаттиқ безовта бўлган Асад боши берк кўчага кириб қолган. Қўрқаётган ягона нарсаси қандай қилиб жон дарди.”

“New York Times” хабарида аввалги кун Истамбулда Бош азир Эрдўғон билан учрашган Россия президенти Владимир Путиннинг “Сурия режимининг адвокати эмасмиз. Лекин бу давлатнинг келажаги учун хавотирдамиз” қабилидаги баёнотининг ҳам Асад учун маънавий инқирозга йўл очиши айтилган. “Турк раҳбарлари берган хабарларга кўра Путин Асаднинг ватандан чиқиб кетиш масаласида истаксиз эканлигини айтди” дейилди.

Газетада фикр билдирган таҳлилчилар эса, АҚШнинг “Кимёвий қурол ишлатадиган бўлса, аралашишга тўғри келиши” ҳақидаги баёноти билан Туркия чегарасига “Патриот” номли узоқ манзилли ракеталарнинг ўрнатилиши каби ҳодисалар Асаднинг ваҳимасини яна-да орттирганига урғу берган.

Башар Асад қочмоқчи бўлган 3 давлат

Га-Арец (Haaretz) берган хабарга кўра, Сурия президенти Башар Асад оиласи билан бирга Лотин Америкасига кетишни кўзлаб ўтирибди.

Исроил “Haaretz” газетаси Башар Асаднинг Ташқи ишлар вазири орқали сургунга кетиш эҳтимоли бўлган давлат раҳбарлари билан алоқа ўрнатишга урунаётганини ёзди.

Газетанинг иддаосига кўра, Асаднинг Ташқи ишлари вазири Лотин Америка ўлкалари билан муҳтамал сургун ҳақида учрашувлар ўтказмоқда. Диалог юритаётган ўлкалар орасида Куба, Венесуэла ва Эквадор бор.

Лотин Америка давлатлари билан учрашувлар нафақат Асаднинг, балки унинг оиласи хавфсизлигини ҳам ўз ичига олади. 

 


Бошқа мақолалар