- 2017-01-21
Ўрта Шарқ ва Африкада Туркиянинг тобора ортиб бораётган таъсири ЕИ (Европа иттифоқи)нинг ҳузурини чинакамига бузди.
Сомалининг пойтахти Могадишуда Туркия элчихонаси ходимлари яшайдиган бинога ўтан ҳафта уюштирилган теракт ортидан Европа иттифоқи тарафидан чоп этилган бир ҳужжат Туркиянинг бутун дунёда кучли давлат бўлиб келаётганидан қўрқишларини яна бир бор исботлади. ЕИ Туркиянинг ўз мустақил сиёсати бўйича Сомалига ёрдам беришидан безовта эканлигини расмий ҳужжатларда акс эттирди. ЕИ дипломатлари тарафидан тайёрланган “Сомалида хавфсизлик ва ҳуқуқий устиворликка ЕИ муносабати” ҳужжатида Туркиянинг Сомалига ортиб бораётган қизиқиши ҳақида сўз юритиб “Янги актёрларнинг мустақил ҳаракат қилишининг олдини олиш керак” деган гаплар билан очиқчасига Анкарага ҳалақит бериш тавсия қилинди. Ҳужжатда “Сомалининг хавфсизлик секторига асосий молиявий ҳисса ЕИ ва аъзолари ҳамда АҚШдан келмоқда. Лекин Туркия, Миср ва Кўрфаз ўлкалари каби шерикларнинг ортиб бораётган қизиқиши сабабли мақбул халқаро дастак учун янги шериклар билан алоқаларни бошқариш зарур” дейилди. ЕИ ҳужжатида Туркия ва Кўрфаз ўлкалари каби Сомалига қизиқаётган янги ўлкаларнинг халқаро координационда иштирок этишга мажбурланиши кераклиги ва бу кенгашда БМТнинг Сомали бўйича янги маслаҳатчи сифатида қабул қилиниши билдирилди. ЕИнинг Сомалида якка ҳоким бўлиши кераклигига урғу берилган ҳужжатда бу мақсадда ўлкалар орасида Могадишу ва Брюсселда ички координацион механизмлари ташкил этилиши талаб қилинмоқда. Туркиянинг Могадишу элчихонасига террористик ҳужумни ўз зиммасига олган ваҳҳобий ва салафий қарашли “Аш-Шабоб” ташкилотининг Сомалининг марказида ва жанубидаги аҳамиятли шаҳарлардан суриб ташланганлиги, лекин ўлкада хавфсизлик тўла таъминланмаганлиги маълум қилинди.
Тарихдан маълумки 100 йил аввал Африканинг мусулмонлар яшайдиган деярли катта бўлаги Усмоний халифалиги қарамоғида эди. Биринчи жаҳон уруши оқибатида Усмонийлар мулки Европа давлатлари орасида тақсимланиб олингач кафтдай Туркиянинг Африкадаги тарихий ва маънавий ришталари батамом узиб ташланган эди. Мана орадан бир аср ўтиб, бир-биридан айри қолган органлар бир бири билан топишаётганда Европанинг "мустамлакачи"лигининг хуруж қилиши бежиз эмас.