- 2018-10-19
Сурия ва Ироқда ҳаракат қилаётган ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот) Россия президенти Путинга таҳдид қилган видеосини эълон қилди. Тўққиз дақиқалик видеода ДАИШ террористларни Россияга ҳужум қилишга чақирди.
Россияда давлатга қарашли “Russia Today” телеканалнинг интернет саҳифасида ўрин олган хабарга кўра, террор ташкилоти ДАИШ Россия федерацияси Путинга таҳдид қилган видео эълон қилди.
Ижтимоий тармоқда ДАИШга тегишли эканлиги тахмин қилинган “Telegram” аккаунти орқали эълон қилинган 9 дақиқалик видеода Россияда теракт уюштиришга чақирди.
Видеода чўлда машғулот ўтказаётган ДАИШ террористлари кўрсатилган. Видеонинг охирида Россиядан тасвирлар кўрсатилиб, бир ниқобли террорист Россия президенти Путинга таҳдид қилмоқда.
Бу видеомурожаатга Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ўзининг “Instagram”даги аккаунти орқали жавоб берди:
“Мен бир нарсага ҳайронман. Кўплаб ОАВлар қаёқдаги террорчиларнинг мурожаатини кимўзарга тарқатиш билан овора. Ахир уларнинг мақсади ҳам шу эди, аслида. Мен барча масъулиятни зиммамга олган ҳолда баёнот бераманки, буларнинг бари сафсата ва қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Бу мурожаатнинг ортида ҳеч қандай куч ва имконият ҳам йўқ. Биз, Чеченистонда 51 мамлакатдан келган, яхши тайёрланган ва тиш-тирноғигача қуролланган бандитлар тўдасини йўқ қилдик. Бу ерда, дунёнинг энг кучли махсус хизмат ходимлари бошларидан айрилди. Уларнинг қолдиқлари эса, “туёғини шиқиллатишди”! Мазкур «видеомурожаат»ни ғарб махсус хизматлари хоналарида тайёрланган ва Россияга нисбатан олиб борилаётган ғоявий ва ахборот уруши кўринишларидан бири дейишга асосларимиз етарли.”
Қодировнинг ишонтиришича, террорчи ғаламислар ҳеч қачон Россияга кира олишмайди, шу билан бирга, Россия қуролли кучлари у ёқда турсин, фақат Чеченистоннинг ўзи уларни йўқ қилишга қурби етади.