Ўзбекдан ибрат ол дунё!


  • 21 Сентябрь, 2015
  • 1554

Қочқинлар урушдан қочиб тинчлик сари интилган сари,  дунё уларга эшигини ёпмоқда. Бири девор қурса, бошқаси шундоқ хам қуролдан қочганларга қурол билан пешвоз чиқиб ҳайдамоқда...

Одамзотдан ваҳшийси йўқ аслида...   Сув четига ўлиги чиққан болакайдан таъсирланиб хаммаси айюҳаннос солдию фақат бу яна сўзларда, шунчаки эмоцияларни кўрсатиш шоуи билан якунланди. Ундай болакайлар кунига қанчаси нобуд бўляпти? Фақат уларни сурати шундай кўрсатилмаяпти, холос. Одамзотни раҳмини келтириш учунам бу даврда шоу керакдек. Албатта у ўлик қандайдир бир фишкаси билан кўриниб таъсирлантириши керакдек. Инсонни  қонга булғаниб ётиши, оғриқдан қичқириб ёрдам сўраши ва ёки оддий шу ерда ётган ўликлар хам раҳм шафқат ҳиссини қондирмаётгандек...тавба.

Лаънати "Шарли Эбдо" бу суратни хам устидан кулди... О, Европа...   Парижга сайр қилгани бориш орзум эди, очиғи мана шу редакция сабаб у ерга қадам босмайман деб онт ичдим. Нафратланаман шу провокатор редакцияни ҳануз борлигига йўл қўйган ва қўллаб-қувватлаган у мамлакатдан ҳам.   

Бирон мамлакатга талофат етса хўжакўрсинга ёрдам юборганлари нима бўлдию, ёрдам сўраб келганларни ҳайдалиши нима бўлди энди буёғи?   Қўлидаги боласига қарамай бир қочқинни оёғи билан чалиб йиқитган журналистчи? Бошқа қизалоқни эса бир тепиб йиқитди..нега экан денг? Эффектли кадр учун экан! Венгриялик журналистни аҳволи.  Яна фарзандлариям бормиш... Журналист соҳаси майлию, қандай қилиб инсонман, аёлман  дея бош кўтариб юрибди у жамиятда? Шуям аёлми? О, Европа...

Ҳа, келинглар қабул қилдим деганларичи? Итга емиш отгандек одамларга овқатни отяпти... Мана сизга О, Европа дейилгани.  

Уруш даврида Ўзбекистон вагонлаб  одамларни қабул қилганди... биронта бола кўчада ёки меҳрибонлик уйида қолмаган. Ҳаммаси талаш бўлиб ўзбек оилаларида катта бўлиб вояга етишганди. Ибрат ол дунё!-дегинг келади.  

sayyod.com дан олинди. 


Бошқа мақолалар