Учрашув


  • 16 Июнь, 2017
  • 1006

Эътибор берсангиз, ҳозир ҳеч қайси ўлка хавфсиз эмас. Лондонни кўрдингиз. Ярим кеча кўп қаватли бинода ёнғин чиқиб, одамлар ҳалок бўлди... Бахтсиз ҳодисами ёки террорми билмаймиз. Лекин “ТЕРРОР” эҳтимолини четга суриб қўя олмаймиз. Чунки юз бераётган ҳар бир ҳодиса бизни ҳалиги ЖАНЖАЛ манзилига олиб бормоқда. Лондонда ёнғин чиққанида АҚШдан отишма хабари келди.

Трампнинг яқин дўсти бўлган сенатор Стив Скализ ўққа тутилди. Трамп “Чуқур қайғудаман” деди. Аввалги кун эса FBI Панама собиқ президенти Рикардо Мартинеллини ўлкасига экстрадиция қилиш учун Майамида ҳибсга олди. Ўтган куни ёзгандик. Агар ҚАТАР АМИРИ ҳам Трампнинг таклифини қабул қилиб, АҚШга қадам босганида, уни худди шундай оқибат кутиб турган эди.

Яъни икки томон ҳам бир-бирига ортинма-кетин зарба бермоқда...

Британия БОШ ВАЗИРИ Тереза Мей ДЕКАБРЬ ОЙИнинг биринчи ҳафтасидаБАҲРАЙНГА борди. Табиий, биз уни кўрмадик, эшитмадик. Аслида жуда муҳим, ниҳоятда критик учрашув эди. Британия учун катта аҳамият касб этган ўша учрашувга МЕЙдан ташқари КЎРФАЗга маршрут чизиб ўтирадиган шахслар ҳам келишди. Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа, Қатар амири Таний, Саудия Арабистон қироли Салмон, Уммон қироли султон Қобус бин Саид, Қувайт амири ал-Сабоҳ, БАА амири Халифа бин Зайд-ал-Наҳйан...

Учрашувда кўп нарсалар муҳокама қилинди. Лекин МЕЙнинг мақсади рўрпарада турган хавф-хатарни суҳбатдошларининг юзига тик айтиш эди. Британия бош вазири Мей Трампнинг президентлигидан бошлаб АҚШ сиёсатида ўзгаришлар бўлишини таъкидлади. Сўнгра столдаги суҳбатдошларига қараб “Барчангиз ва барчамиз қийинчиликларга тайёр бўлишимиз керак” деди. Саудия Арабистони қироли Салмон "АҚШ раҳбарияти бизни душман эълон қилиб айблаябди. Лекин айбловларининг ҳаммаси асоссиз. Бу нимаси." деб норозилигини билдирди. Шунда МЕЙ “Британия билан яқинлигингиз туфайли таҳдид остидасизлар. Лекин Британиядан мустақил эканлигингизни эълон қилсангиз ҳам яқинлигингизни ҳеч ким инкор қила олмайди. Шу сабабли Трампнинг хоҳишларига қарши чидаб беришни уддалашингиз керак” деди. Йиғилиш тугади. Мей янада очиқроқ қилиб: “Кўрфаз ўлкаларининг хавфсизлиги Британиянинг хавфсизлигидир. Агар кўрфаз ўлкаларида муаммо пайдо бўлса, бу Британиянинг ҳам муаммосидир. Жуда зўр учрашув бўлди. Британия Қироллик Флотининг денгиз хавфсизлигини кучайтирганига гувоҳ бўлдим. Ўрта Шарқ дунёдаги нефтнинг катта қисмига эга. Худди шунингдек табиий газ заҳираси ҳам кўп. Нефть ва табиий газни хавфсиз тарзда ташишда бизга катта масъулият тушмоқда. Барчангиз, БУЮК Британиянинг жаҳон сиёсатига хизмат қилиб. ўз ҳиссангизни қўшмоқдасиз.”

 Яъни қанча кундан бери ёзаётган ҚАТАР муаммоси аслида Британия муаммосидир!. Англияда юз берган портлашлар, автомобилли ваҳшатлар, ёнғинлар, ЛОНДОНгаКЎРФАЗдан узоқ тур деган огоҳлантиришдир. Тереза Мей ҳам КЎРФАЗнинг ўзлари учун “ЖОН”дек ширин эканлигини билади!

Тереза Мей Кўрфаз учрашувидан тахминан бир ой ўтгач, Трамп билан кўришгани Вашингтонга учди. Лекин бу учрашув унчалик ижобий кечмади. Трамп, Тереза Мейга, энди янги давр бошланганини ва Ўрта Шарқ билан Африканинг бундан буён АҚШ тизимига эргашишини очиқча айтди. Британияни ҳам бир сафда кўриш хоҳишини билдирса ҳам бир қўли билан ёнидан итарарди. Бир эсланг ўша кунларни! Тарихда бўлмаган нарса рўй бериб, БРИТАНИЯ БОШ ВАЗИРИ Вашингтондан тўппа-тўғри АНҚАРАга учиб келди. Бунинг бир нечта сабаби бор. Лекин энг муҳими КЎРФАЗдан ЖАНЖАЛ ҳиди келаётганини Анқарага хабар бериш эди!

Шундан бери Анқара ҳам, Лондон ҳам БАСРАдаги АҚШ босқинчилигини "жуда яхши" тушунади. Қатар Туркияга биродар ўлкадек. Шу боис Анқара бу масалада жим қола олмайди. Ўўша учрашувда Британия билан Туркия КЎРФАЗда ёнма-ён туришга келишиб олди. Чунки Туркиясиз ҳеч ким у ерларда от ўйната олмайди. Инглизлар ақлли иш тутиб, Туркияни кўндирди. Чунки мусулмон ўлкаларда барибир Анқаранинг таъсири ғарбликлардан анча кучли. Охирги сўзни АНҚАРА айтади. Британия-Туркия яқинлиги Вашингтонни янада ғазаб отига миндирди. Шунда Пентагон майдонга тушди.

Суриядаги “YPG” курд террористларига АҚШ топшираётган қурол-яроғлар ошкора қилина бошлади. Бу икки ўлканинг яқинлашувига қарши билдирилган норозилик эди. Туркияга қарата “Агар сен Кўрфазда Британия билан ҳамкорлик қилсанг, шундоқ чегаранг тагида хавф-хатар бундан ҳам ортади...” демоқчи бўлди. Лекин Туркия анчадан буён АҚШ томондан ҳиёнат ё шантажга учрашини кутар ва унга тайёргарлик кўрганди. Кутилган нарса бўлди. Душманлигини очиқча намоён қилган АҚШ, операциянинг иккинчи ҳамласини Қатар эмбаргоси орқали қилди. YPGдан кейинги иккинчи қадам Қатар бўлди...

АҚШ ҳам, Британия ҳам ҚАТАРдаги ширкатларнинг аҳволини ҳаммадан яхши биладиган икки ўлка. Қатарлик ширкатларнинг йирик шериклари инглизлар. АҚШ шуларни билиб туриб, ҳамла қилди.

ТАНИЙга ёки Қатарга татбиқ қилинаётган ЭМБАРГО аслида Британияга қаратилган. Асл манзил БУКИНГЕМ САРОЙИ!

Хўш, "Буюк" Британия буларни шундайлигича ташлаб қўяди деб ўйлайсизми? Индамай кетмайди, албатта. АҚШда сенаторни ким отганини билмаймиз. Балки ҳақиқат ҳеч қачон топилмаса керак. Лекин инглизлар жим турмайди. Яқин Шарқда муҳим қадамлар ташлайди. Биринчи қадам БАРЗОНИЙ! Лондон ИРОҚда бўлинишга қарши режа тайёрлади.АҚШ Ўрта Шарқни майда давлатларга бўлиш тарафдори. Лекин охиргги дақиқада голни инглизлар урадиганга ўхшайди. Шундай туюлмоқда... Ироқда вазият таранглашган. Бағдод бўлинишнинг олдини олиш учун кетма-кет ҳамлалар қилади. Туркия ҳам бўлинишга хайрихоҳ эмас. ШИМОЛИЙ ИРОҚ ҳамласи АҚШнинг режаларини бутунлай бузиб ташлайдиган қадам бўлади. Жанжал ҳам, таранглик ҳам чўққида... Тарангликнинг бошқача номи YPG!

Вашингтон ЯҚИН ШАРҚда энди расман тарафи ва шеригини танлади. Туркиядек давлат турганда, бориб ўзлари парвариш қилаётган ТЕРРОР ТАШКИЛОТИ билан никоҳланди. Ақл бовар қилмайди, лекин ҳақиқат! Бундан ҳеч қандай наф чимаса ҳам АҚШ шу услубда ҳаракат қилмоқда. Пентагон ҳозир олдида иккита улкан тўсиқ кўриб турибди. Бири Британия, иккинчиси Туркия... Пентагон БАСРАни эгаллаш, нефтегазни қўлга киритиш ва энг муҳими ИПАК ЙЎЛИ масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун бостириб келади. Келишга келади-ю, лекин ғалаба қозонармикин? Униси ҚИЙИН! Бу ерлар улар учун олис диёрлар.

Туркиянинг иштирокисиз ҳеч кимнинг бу минтақада ўйинга якун ясашга имкони йўқ. Туркиясиз бу диёрларда от чоптириб, сайр қилиш осон эмас. Бизнинг "ўқимишлар" билмаса ҳам, АҚШ буни билади! Лекин барибир ўз деганидан қайтмаяпти. Кўрамиз, Пентагон террористлар билан ҳамкорлик қилиб, нимага эришаркан.

У тинмай режалар қуряпти! Ҳозир кун тартибида ЕХҲТ! (Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти).

Ҳайрон бўляпсизми? Изоҳлайлик.

АҚШ Туркиянинг ортга чекинишини кутмоқда. Лекин ундай бўлмайди. ШундаПЕНТАГОН Европада энг ишонган ТАШКИЛОТини ишга солади. У Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти! Ҳамма нарса тахт қилинган. Пентагон бу ташкилотга 100 фоиз ҳоким ва буйруқни ПЕНТАГОН беради! Ҳеч бир айтилганни икки қилолмайди у ерда. Шу кунларда ЕХҲТ Туркиядаги 16 АПРЕЛЬ РЕФЕРЕНДУМИГА САЛБИЙ БАҲО БЕРИШГА ТАЙЁРЛАНЯПТИ. Кимлардир аралашиб, ИШ ЎЗГАРИБ КЕТСА БОШҚА ГАП! Лекин ҳозир АҚШнинг буйруғи билан САЛБИЙ ҲИСОБОТ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ. Симптомлари шуни кўрсатмоқда. АҚШ ЕХҲТ орқали Туркияда бўлиб ўтган 16 АПРЕЛЬ РЕФЕРЕНДУМИга доғ туширган куни YPG террористларига бериб келган қурол ёрдамларини, энди Туркия ичидаги баъзи гуруҳларга ҳам беришни бошлайди. АҚШнинг мақсади Туркия ичида отишмалар уюштириш. Барқарорликни бузиш. Туркияни ўзлари истаган йўлга солиш. Натижа олишларига шахсан ишонмасам ҳам улар шу қабиҳ режаларини Туркияга келиб, синаб кўришдан воз кечишмайди. Лекин Туркияда ҳам уларни "муносиб" кутиб олиш учун пухта тайёргарликлар кетаётганини эшитяпмиз. 

Зўр учрашув бўлади...


Бошқа мақолалар