- 2017-08-05
Туркия ўтган ҳафта чегарасини кесиб ўтган Россиянинг СУ-24 русумли қирувчи самолётини уриб туширди.
Қирувчи учоқ шунча огоҳлантиришларига қарамай бир ойдан буён Туркия ҳудудига кириб-чиқар, шундоққина чегара ташқарисидаги тинч аҳолини бомбалаб, ортига қайтарди. Самолёт уриб туширилган кун ҳам шундай бўлди. Бунчалик бемалолгарчиликнинг сабаби нима бўлиши мумкин? Бунчалик ўзига бўлган ишончнинг манбаи нимада?
Энг асосийси Путин нима учун “Орқамиздан ҳанжарландик” деди! Туркиянинг ҳам, Американинг ҳам аввалроқ самолётлари уриб туширилган эди. Лекин улар унчалик дод-вой қилишмаганди. Ёки Рус қирувчисида уларда бўлмаган бирон "сир" бормиди?
Бундай норозиликнинг остида ётган яширин ҳақиқат нима эди? Россияда бирданига Турк бизнесменларни ҳибсга олиш бошланиб кетди. Туркияликлар рус аэропортларида соатлаб куттирила бошлади. Турк маҳсулотларига эмбарго (чеклаш) эшик қоқа бошлади. Ўзаро визасиз кириб-чиқишлар бекор қилинди. Дунёга машҳур Санкт-Петербург балет театри Туркия гастролидан воз кечди. Россия футбол жамоалари қиш тайёргарликларини Анталияда ўтказишдан воз кечганларини эълон қилишди...
Бундан ташқари Москва негадир ёш болалардай УЗР сўрашни талаб қила бошлади. Путинга қўнғироқ қилган Эрдўғонга эса, жавоб берилмади.
Кейинроқ Кремль “Улар билан чрашмаймиз ҳам, гаплашмаймиз ҳам” деб маълум қилди. Путинни ва Москвани ғазаблантирган нарса нима эди? Чегарани бузганлар узр сўрашни ўрнига, узр талаб қилаётган эди.
Бу ҳам етмагандек, икки давлатаро алоқаларни тўхтатадиган нуқтага келтирувчи сиёсий-иқтисодий қадамлар ташланмоқда эди. НИМА УЧУН? Фақатгина битта СУ-24 қирувчи самолёти учунми? Кўпиртириб юборишмадими? ЙЎҚ! Чунки уриб туширилган ҳарбий самолёт биз билганимиздан бошқа маънога эга эди.
Буни Америка ҳаво кучларидаги РАЗВЕДКА зобити таъкидламоқда. “Россия сўнгги йилларда олиб борган яширин тадқиқотларида Американи ёмон аҳволга солиб қўйганди. АҚШ тўлиқ маълумотга эга бўлмагани учун керакли қадамларни ташлашдан ожиз эди. Бу ҳақиқат русларнинг қўлида козер бўлган СУ-24ни уриб туширишдан аввал маълум бўлди. Руслар шундай бир технология ўйлаб топишган эдики, у билан Американинг ҲАВО, ДЕНГИЗ, ҚУРУҚЛИК ҳарбий бирликларини, қуролларини бир зумда ИШДАН ЧИҚАРА ОЛАРДИ. Россиянинг Сурияга кириш сабабларидан бири ва энг муҳими шу эди. Янги технологиясини шу ерда ва Ўрта ер денгизи қирғоқларида синаб кўрмоқчи эди.
Америка, Туркия ва Исроил самолётлари билан ҳарбий бирликлари ҳам шу ерда эди. Денгизда ҳам бор эди. Ҳар бир янги қуролни синашга энг мос минтақа уруш бўлаётган, террор кучайган ЎРТА ШАРҚ ва Сурия тупроқлари эди. Руслар ушбу технологияни фақат ИККИ МАРТА ИШЛАТИШДИ.
Биринчисида Россия самолётлари рухсат билан минтақада парвозга чиқди. Ҳамманинг бу самолётлардан хабари бор эди. Лекин бир онда у ерда ажойиб нарсалар бўлди. Россиядан бошқа ўлкалар ўз ораларида ва бир-бири билан алоқага чиқа олмай қолишди. Бир зумда бутун частоталар "ишдан чиқиб" қолди. Барча ҳарбий пунктлар вақтинча “кар” ва “соқов”га айланиб, фалаж бўлди.
Биттагина ЛИНИЯ очиқ қолдирилди. Лекин руслардаги технология бу линиядаги суҳбатларни ҳам бир онда қайд қилиб, керакли жойга етказарди.
Масалан, икки учувчи ўзаро гаплашганида РУС УЧУВЧИЛАР буни тинглаб туришарди. Бу жуда катта ютуқ эди. У ердаги ғалатиликни биринчилардан бўлиб сезган ИСРОИЛ буни ҳал қилиш учун ҳаракатга тушди.
Суриядаги РОССИЯ назорат қилаётган ҳудудга бир неча марта парвозлар уюштирди. Мақсади русларнинг қўлидаги ушбу технологияни ўрганиш ва иложи бўлса қўлга киритиш эди. Чунки руслар рухсат билан амалга оширган парвозларида Америка ва Исроилнинг СПУТНИК АЛОҚАЛАРИ УЗИЛДИ, БУТУН РАДАРЛАР ИШДАН ЧИҚДИ! Бунинг Россия самолётларидан келганлиги маълум эди. Булардан бирида ИККИ РАДАРИ бўлган Исроил ҳарбий самолётлари Россия самолётларига етишди. Уларнинг системасига киришига озгина қолганди. Буни кўрган руслар бир онда бир неча қирувчи самолётни Исроил самолётларининг ортига солди. Ҳавода қувди-қувди бошланди. Исроил самолётлари ўз чегараларига аранг етиб, қутулиб қолишди. Лекин оз бўлса ҳам баъзи нарсаларни илғаб улгуришганди. Бу томонда ҳеч ким нима бўлаётганини тушуна олмай карахт эди.
Иккинчисида, Қора денгиздаги АҚШ эсминеци устида Россия Су-24 самолёти пайдо бўлди. Эсминецда ҳарбий тревога кўтарилди. Су-24 самолёти 12 марта 150-160 метр баландликда эсминецга ҳужум қилаётгандек парвозларни амалга оширди. Бир ярим соат АҚШнинг фахри бўлган эсминец билан "ўйин ўйнаб" унинг устидан очиқчасига кулди. Ниҳоят самолёт кемадан узоқлашгач, эсминец дарров портга қайтди. Эсминец экипажидан 27 киши истеъфога чиқишга ариза берди. Уларга ҳатто Пентагоннинг ҳаёт суғуртасининг 1 миллиондан 3 миллионга кўтариш ҳақидаги ваъдалари ҳам таъсир қилмади.
Хўш, Россиянинг эски Су-24 самолёти АҚШнинг ҳарбий кемасини нимага бунчалик қўрқитиб юборди? Ахир улар самолётни уриб туширишлари мумкин эдику. Кемада шунча артиллерия, ракета бор. Асли бутун гап шунда, улар шунча қурол билан ҳеч нарса қила олишмади! Су-24 бир зумда эсминецнинг мақталган “Иджис” системасини ишдан чиқарди. Кема бортидаги бирорта ҳам компьютер ишламай қолди. Эсминец карахтликдан “кар” ва “кўр” бўлиб қолди. Ҳеч бир артиллерияси ишламай қолди.
Туркия бир неча марта огоҳлантирган Россия СУ-24 самолётини уриб туширганда ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетди. Туркия албатта ўз ҳудудига берухсат кирган ҳар қандай учувчи объектни қулатиш ҳуқуқига эга. Ўзини ҳимоя қилиш унинг бирламчи ҳаққи. Лекин ҳимояланаман деб аслида қарши тарафга ҳам катта зарар берганди. Руслар кўз қорачиғидек сақлаётган технология уриб туширилган самолётда бор эди.
Буни билган Америка дарров ишга киришди. Қўлидаги энг яхши разведкачилар билан ЭЛИНТ деб номланувчи технология жосусларини у ерга юбориб улгурди. Рус вертолётлари етиб келгунча улар самолётнинг керакли қисмини олиб кўздан ғойиб бўлишди. Қўлга киритган нарсалари жуда қиммат эди. Русларнинг яширин сири фош бўлганди. Мувозанатни ўйнатиб юборадиган натижа уриб туширилган самолётдан чиққанди."
Буларни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларидаги РАВЗВЕДКАЧИ эълон қилди. Европа, Хитой ва Япония ПУЛ орқали яшаб қолишга уринаётганда Америка фойдасининг ярмини қуролланишга сарфламоқда эди. Ҳамма яшаб қолиш учун фақат ПУЛ керак деса, улар “ҚУРОЛ” дейишарди. Ҳеч кимнинг ҳаёлига “Буларга ҳеч қандай таҳдид бўлмаса, қуролланишга намунча кўп маблағ сарфлашмоқда?” деган ҳақли савол келмади. Худди шу савол русларга ҳам тегишли эди. Улар ҳам иқтисодига қарамай тинмай қуролланишга пул сарфларди.
Америка уларни ДЎСТ деб билса ҳам ўзидан ўзиб кетишини истамасди. Руслар ҳам шундай... Туркия ўзи билмай КАТТА ЎЙИНДА БИР ҲАМЛА БИЛАН НАТИЖАНИ ўзгартирди. ЎЙИН СТОЛИ атрофидан ҳали жой олиб улгурмай у ердаги ЭНГ МУҲИМ ЎЙИНЧИГА айланди. Путиннинг “Орқамиздан ҳанжарландик” дейишининг сабаби шу! Учрашувларни бекор қилиши ва қўнғироқларга жавоб бермаслигининг сабаби ҳам шу!
Лекин Туркия ҳам ўзининг, ҳам дунёнинг келажагини шакллантирди. Америкадан кейин турадиган энг кучли ҳарбий қувват бўлган рус армияси энди қад ростлаб келаётганида бирданига ҲАММАНИНГ “КЎР” ва "КАР" бўлиб қолишини бир ўйлаб кўринг! Нақадар даҳшатли, шундайми!
Энди эса, камида яна МУВОЗАНАТ ҳосил бўлди. Ким амалга оширди буни? “ҚЎНҒИРОҚЛИ ИЛОН” номи берилган ТУРК РАКЕТАСИ...