- 2014-09-26
Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди. Висконсин университети профессори И Фусянь тадқиқотида Хитой аҳолиси бўйича расмий маълумотлар нотўғри эканлигини аниқлади. Унинг натижаларига кўра, Хитой аҳолиси расмий маълумотларда кўрсатилганидан 90 миллионга кам.
Профессорнинг маълумотлари бўйича Хитойда ҳозир аҳоли сони 1 миллиард 380 миллион эмас, 1 миллиард 290 миллион. Фусяннинг ҳисобларига кўра, Ҳиндистонда 1 миллиард 320 миллион одам истиқомат қилади. Бу кўрсаткич Ҳиндистоннинг биринчи ўринга чиқиб олишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, И Фусянь “Уйлари бўшаб қолган улкан мамлакат” номли шов-шувли китобнинг муаллифи. Профессор Хитойдаги оилани режалаштириш дастури бўлган “Бир оилага бир фарзанд” тамойили мамлакатга жиддий зарар келтирганига ишончи комил.