ЕИнинг вакцина сертификати кучга кирди


  • 2 Июль, 2021
  • 363

Европа иттифоқи ичкарисида саёҳатларни осонлаштирувчи вакцина сертификати бугундан бошлаб расман кучга кирди.

Сертификат одамларнинг коронавирусга қарши вакцина олган-олмаганлиги, олган бўлса қаерда ва қайси вакцина билан эмланганлигини кўрсатувчи маълумотни, хасталикдан соғайганларнинг ҳолати ва негатив тест натижаларини ўз ичига олади.

Энди ЕИ ўлкаларида ҳаво йўли саёҳатларида самолётга чиқишдан аввал сертификат тақдим этиш керак бўлади.

Бепул бўлган “ЕИ рақамли Covid сертификати” қоғоз ёки элктрон шаклда тайёрланади.

Сертификат ЕИ ватандошларига, қайси ўлка ватандоши бўлишига қарамай уларнинг оилаларига, ЕИда истиқомат қилувчи, лекин бошқа ўлка ватандоши бўлган кишиларга ва ЕИ ўлкаларига саёҳат қилиш ҳуқуқи бўлган зиёратчиларга берилади.

Вакцина сертификати бутун ЕИ ўлкалари билан бирга Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцарияда ҳам кучга эга.

Сертификат ҳозирча 12 ой муддатга берилади.


Бошқа мақолалар