- 2022-04-22
АҚШ президенти Дональд Трампнинг эмигрантлар сиёсатини танқид қилган демократлар партиясининг қора танли вакили Элайджа Каммингсга аталган сўзлари демократлар тарафидан ирқчи деб топилди. Каммингснинг сайлов участкаси бўлган Балтимор ҳақида “ўлканинг энг қолоқ жойи” деган Трампга демократлар қаршилик билдиришди. АҚШ презиент Трамп билан демократлар орасидаги ирқчилик тортишуви Трампнинг қора танли демократ вакили Элайджа Каммингисга гапирган сўзлари биан янада авж олди.
Каммингсни тамсил қилувчи Мариланд штатининг Балтимор минтақасидаги йўқсиллик ва қолоқлик билан курашмаётганликда айблаган Трамп демократлар “ирқчи карта”сини ўйнаётганини билдирди.
Трамп нутқида “Элайджа Каммингснинг Балтимор халқи учун бунчалик кам иш қила олиши жуда ачинарли. Статистикаларга кўра, Балтимор ҳамма соҳада энг ортда келмоқда. Каммингс Балтиморнинг ҳамма нарсасидан фойдаланиб, ҳеч нарса қилмади. Лекин энди халқ бу борада маълумотга эга” деди.
Каммингс эса “Муҳтарам президент, мен ҳар куни ўз сайлов участкамдаги уйимга бораман. Ҳар куни эрталаб ўз участкам учун курашишга чиқаман. Ижрочиларнинг ўз вазифасини бажариб-бажармаётганлигини назорат қилиш менинг конституцион бурчим. Лекин сайлов участкам учун курашиш менинг ахлоқий бурчимдир” деб жавоб қайтарди.
Трамп бундан ташқари, тамсилчилар мажлисининг демократ раиси Нэнси Пелосининг ҳам ўз штати бўлган Калифорния билан ҳеч қизиқмаслигини, унинг ўрнига “сохтакорлик” деб баҳоланган Россия тергови билан овора эканлигини сўзлади. Трампнинг сўзларини қаттиқ қоралаган Пелоси эса Каммингсни ёқлаб, “Унга йўналтирилган барча ирқчи ҳужумларни рад этамиз ва унинг лидерлигини охиригача қўллаб-қувватлаймиз” деди.
Трампнинг гапларини “ирқчилик” шаклида баҳолаган баъзи демократ сенаторлар ҳам президентга норозилигини билдирди.
Коннектикут штатининг сенатори Крис Мёрфи “Бугун АҚШ рпезидентини “Twitter” орқали кузатишдан воз кечдим. Чунки унинг гаплари нафрат тўла, ирқчи. Ҳар куни буларни ўқиш мени толиқтирмоқда, шу сабабли бундан воз кечдим” дея Трампни қоралади.