«Кселл» ҲЖ 252 миллион тенге жарима тўлади


  • 22 Октябрь, 2015
  • 1242

Қозоғистон Республикаси Миллий экономика вазирилиги Табиий монополияни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоялаш қўмитаси “Кселл” ҲЖ устидан монополия қонунини бузганлиги борасидаги терговни ниҳоясига етказди.

Бу ҳақида вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Тергов жараёнида ушбу уяли алоқа оператори “Қазақтелеком” ҲЖ телефон оператори орқали кирувчи қўнғироқларни ўз алоқа тармоғига ўтказишни асоссиз чеклаб қўйган. Яъни “Қазақтелеком” ҲЖ тармоғи орқали ўтадиган халқаро боғланиш операторлари телефон номерларининг “Кселл” ҲЖ уяли алоқасининг номерига қўнғироқ қилиши мумкин бўлмади.

Алмати шаҳри судининг 2015 йил 1 октябрдаги қарори билан “Кселл” ҲЖ жами 252 660 251 тенге жарима тўлайдиган бўлди. Суд ҳукми қонуний кучга кирди.

Уяли алоқа операторига қўйилган жарима тўлиқ тўланди.


Бошқа мақолалар