Марказий Осиёда маош кучи


  • 11 Апрель, 2018
  • 629

Марказий Осиёда ойлик иш ҳақи нисбатан анча паст. Минтақанинг кўплаб давлатларида ўртача ойлик иш ҳақи нафақат Европа давлатларидан, балки Россиядан ҳам кам.

Қуйида биз Марказий Осиё давлатларининг ўртача ойлигига нималар қила олиши мумкинлигини баҳолаб чиқдик.

Ресторанда овқатланиш

Марказий Осиёда ўртача ойликка икки киши неча марта ресторанда овқатланиши мумкин? Баъзи давлатларда ўртача иш ҳақи 2 бараварга фарқ қилишига қарамай (Қозоғистон – 387 доллар, Тожикистон – 176 доллар) ресторанда 11-13 марта овқатланиш мумкин. Икки киши учун энг арзон нархлар Тожикистонда бўлиб 11 долларни ташкил қилади. Энг қиммати эса Қозоғистонда 31 долларга тенг.

Бир маошга икки киши неча марта ресторанда овқатланиши мумкин?

Туркманистон – 13

Қирғизистон – 13

Қозоғистон – 12

Тожикистон – 12

Ўзбекистон – 11

Кинотеатрга бориш

Агар сизда бутун маошни кинотеатрга сарфлаш истаги туғилиб қолса, буни Қозоғистонда қилиш энг фойдалиси бўлади. Қозоғистонликларнинг ўртача маошига хорижий фильмларни томоша қилиш учун 82 та билет олиш мумкин. Тожикистонликнинг ўртача маошига эса 27 та билет олиш мумкин холос. Энг арзон билетлар Ўзбекистонда (4 доллар), энг қиммати эса Туркманистонда (5,5 доллар).

Бир маошга нечта билет сотиб олиш мумкин?

Қозоғистон – 82

Туркманистон – 50

Қирғизистон – 49

Ўзбекистон – 44

Тожикистон – 27

Автомобилга ёқилғи қуйиш

Бу борада қозоғистонлик ҳайдовчиларга энг осон. Оддий қозоғистонлик ўзининг маошига 774 литр бензин олиши мумкин. Тожикистонда эса ўртача маошга Қозоғистондан 6 марта кам 126 литр бензин олади. Энг арзон бензин нархлари Туркманистонда бўлиб, бир литр бензин 0,4 доллар, энг баланд нархлар эса Тожикистонда бўлиб, бир литр бензин деярли бир долларга тенг.

Бир маошга қанча литр бензин олиш мумкин?

Қозоғистон – 774

Туркманистон – 687

Қирғизистон – 363

Ўзбекистон – 352

Тожикистон – 126


Бошқа мақолалар